«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 03:14
ЎЗO‘Z

Марказий банк Ўзбекистон ҳудудида электрон пулларнинг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидаларини ишлаб чиқди

27 мар, 00:28 5 879 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий банк Ўзбекистон ҳудудида электрон пулларнинг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидаларини ишлаб чиқди Ўзбекистон Марказий банки «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон пулларнинг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Norma хабар берди.

Қайд этилишича, электрон пулларнинг асосий афзалликларидан бири фойдаланувчиларга банкларда ҳисобварақ очмаган ҳолда, интернет орқали тўловларни амалга ошириш имкониятини тақдим этиши ҳисобланади. «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонуннинг 21-моддасида Ўзбекистон ҳудудида электрон пулларнинг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари белгиланган.

Шунингдек, Марказий банк «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонуннинг кучга кириши муносабати билан бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритмоқда, жумладан, Марказий банк бошқарувининг «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

Қайд этилишича, «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонун ҳамда янги таҳрирдаги Солиқ кодексига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низом қайта кўриб чиқилиб, янги таҳрирда ишлаб чиқилди. Амалдаги низомнинг тижорат банкининг ҳисоб-китоб чеклари ва банк пластик карталари билан ҳисоб-китоблар тўғрисидаги талаблари чиқариб ташланди. Янги таҳрирда қабул қилинган Солиқ кодекси талабларидан келиб чиқиб, солиқ органлари томонидан инкассо топшириқномаларини тақдим этиш тартибларига ўзгартиришлар киритилди.

Шунингдек олинган кредитлар қайтарилиши учун кафил бўлган субъектлардан қарздорликларни ундириш мақсадида акцептсиз тўлов талабномаси, нафақат кредит, балки унга ҳисобланган фоизларни ундириш учун ҳам тақдим этилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.
электрон пул, Марказий банк, тўлов тизимлари




Мавзуга оид янгиликлар
  • Минимал экспорт нархлари эътирозларга сабаб бўлмоқда 19 мая, 21:04 118
  • Қирғизистон Ўзбекистонга 2,5 млн литр бензин етказди 18 мая, 00:15 129
  • Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон бўйича ҳисоботини эълон қилди 15 мая, 18:22 133
  • Ўзбекистон дунё бўйича иккинчи ой энг кўп олтин сотган давлат бўлди 11 мая, 20:28 188
  • Доллар курси яна «сакради» 07 мая, 18:02 210
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 79
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон олий раҳнамоси президент авиаҳалокатга учраганига муносабат билдирди 20 мая, 01:37 14
  • Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" 20 мая, 01:29 6
  • Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" 20 мая, 01:22 5
  • Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди 20 мая, 00:08 9
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 85
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 54
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 40
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 42
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 24
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 310
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 86
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 104
  • Бўлимлар