«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 20:35
ЎЗO‘Z

Карантин даврида тадбиркорларга қандай солиқ имтиёзлари берилади?

25 мар, 18:53 5 102 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Карантин даврида тадбиркорларга қандай солиқ имтиёзлари берилади? Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Фазлиддин Умаров АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда фуқаролар томонидан берилган саволларга жавоб берди. Хусусан, карантин даврида тадбиркорларга бир қатор солиқ имтиёзлари тақдим этилиши ҳақида ахборот берилди.

«Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармонида ЯТТни иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш учун ҳар ойда тўлаб борадиган иккита солиқ бўйича имтиёзлар бирилди. Бу имтиёзлар 2020 йил 1 апрелдан 1 октябрга қадар амал қилади.

Барча ЯТТлар учун ижтимоий солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилди. Яъни, ҳозирда ЯТТ солиққа ҳар ойда 223 минг сўм тўлаб келаётган бўлса, энди 111,5 минг тўлайди. Бу меъёр марказлашган ҳолда ДСҚ томонидан дастурий маҳсулга тегишли ўзгартириш киритиш орқали амалга оширилади ва 1 апрелдан бошлаб автоматик тарзда ижтимоий солиқ 50 фоизга камайтирилган ҳолда ҳисобланади.

Фаолияти туризм соҳаси билан боғлиқ ЯТТлардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини 30 фоизгача камайтириш масаласи белгиланди. Бу меъёр жойлардаги Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари қарори орқали амалга оширилади.
ЯТТлар ушбу солиққа фаолият тури ва фаолиятини амалга ошириш жойига қараб 50 минг сўмдан 750 минг сўмгача солиқ тўлайди.

Мол-мулк, ер ва сув солиқлари бўйича қарздорлик ундирилмаслиги, пеня ҳисобланмаслиги ҳам автоматик равишда амалга оширилади. Агар, ушбу мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш бўйича фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) бўйича маҳаллий давлат ҳокимиятга ариза билан мурожаат қилиш керак бўлади.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар учун ҳам солиқ имтиёзлари берилиши бўйича маълумот берилди.

Унга кўра, қишлоқ хўжалиги корхоналари товар айланмаси 1 млрд сўмдан кам бўладиган бўлса, айланмадан олинадиган солиқ тўлайди. Агар кўп бўлса ҚҚС тўловчиси бўлади. Асосий фаолияти, яъни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш билан боғлиқ мол-мулклар бўйича мулк солиғи тўламайди. Ер солиғи ҳисоботини 1 майга қадар тақдим этади. Лекин солиқ суммасининг 30 фоизини
1 сентябрга қадар
, қолган қисмини (70 фоизини) 1 декабрга қадар тўлайди.

Сув солиғи 2020 йилда ўрнатилган ставкаларга кўра, 1 куб метр учун ер усти сув ресурсларидан фойдаланса 140 сўм, ер ости манбаларидан фойдаланса, 170 сўм тўланиши керак. Президент фармони билан ушбу солиқ бўйича ставка, яъни қишлоқ хўжалигидаги ерларни суғориш учун фойдаланиладиган ҳажмлар бўйича 50 фоизга пасайтирилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 21
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 106
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 71
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 38
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 133
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 152
  • Сўнгги янгиликлар
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 4
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 3
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 44
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 11
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 20
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 124
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 26
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 62
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 33
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 134
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 44
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 218
  • Бўлимлар