«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 14:35
ЎЗO‘Z

Жамшид Қўчқоров: «Халқаро бозорларда юзага келган вазиятни сўмнинг алмашув курсига таъсири ҳозирча нейтрал»

10 мар, 10:13 2 873 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жамшид Қўчқоров: «Халқаро бозорларда юзага келган вазиятни сўмнинг алмашув курсига таъсири ҳозирча нейтрал» 9 март куни Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Марказий банк ҳамда Молия вазирлиги раҳбар ва масъул ходимлари иштирокида жаҳон молия ва хом ашё бозорларидаги охирги ўзгаришларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсирини ўрганиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва саноатни ривожлантириш вазири Жамшид Қўчқоров хабар берди.

У ўтказилган муҳокамалар натижалари бўйича қуйидагиларни маълум қилди:

“Газ нархининг пасайиши (нефть нархининг пасайиши сабабли) ва айрим мамлакатлар миллий валютасининг девальвацияси экспорт тушумларимизга салбий таъсир кўрсатади, шу билан бирга нефть ва газ нархи пасайишининг ички бозорга ижобий таъсири ҳам ўрганиб чиқилади. Халқаро товар ва молия бозорларида юзага келган вазиятни сўмнинг алмашув курсига таъсирини ҳозирча нейтрал деб баҳолаймиз.

Газ нархи пасайиши сабабли Давлат бюджети даромадларининг йўқотишлари олтин нархининг юқори эканлиги ҳисобига тўлиқ қопланади. Умуман олганда, Давлат бюджети барча мажбуриятларини тўлиқ таъминлаш имконига эгадир.

Мазкур масала бўйича асосий савдо ҳамкор давлатларимиз расмий идораларининг 9 мартдаги баёнотларини, асосийси, уларнинг макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга бўлган жиддий режаларини ижобий баҳолаймиз.

Халқаро молия ва товарлар бозорларида юзага келган қалтис вазиятнинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсирининг кўлами биринчи навбатда ушбу тебранишларнинг қанчалик узоқ муддат давом этишига боғлиқдир.

Юзага келган вазиятнинг Ўзбекистондаги макроиқтисодий барқарорликка салбий таъсирини минималлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишга киришилди. Шу мақсадда учта идора вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳи тузилди.

Фурсатдан фойдаланиб шуни маълум қилмоқчимизки, жорий йилнинг 13 март куни Москва шаҳрида МДҲ давлатлари иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Унда ушбу масалани ташқи савдо бўйича асосий ҳамкор давлатларимиз вакиллари – ҳамкасбларимиз билан яна бир бор муҳокама қилиб оламиз.

Ишчи гуруҳи ва тегишли идоралар жаҳон молия ва хом ашё бозорларидаги ўзгаришларни диққат билан кузатиб борадилар ва оммавий ахборот воситалари орқали маълумот бериб турадилар”, - деб ёзади вазир.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 42
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 69
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 38
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 131
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 151
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 5
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 6
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 6
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 42
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 66
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 156
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 65
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 168
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 83
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 62
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 39
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 66
  • Бўлимлар