«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 05:43
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Ronesans Holding компанияси делегациясини қабул қилди

09 мар, 23:30 3 348 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Ronesans Holding компанияси делегациясини қабул қилди Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 март, душанба куни, Туркиянинг етакчи инжиниринг ва қурилиш компанияси ҳисобланадиган Ronesans Holding президенти Эрман Илижак бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу учрашув 2020 йил февраль ойида Анқарада ўтган олий даражадаги Ўзбекистон—Туркия музокараларининг мантиқий давоми бўлди.
Бугунги кунда Ronesans Holding компанияси Ўзбекистонда умумий қиймати 2 миллиард доллардан зиёд бўлган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда фаол иштирок этмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати
Хусусан, Тошкент вилоятининг етакчи металлургия корхоналари негизида замонавий объектлар — лойиҳавий қуввати йилига 60 миллион тонна бўлган мис бойитиш фабрикаси ва қуввати 1 миллион тоннагача бўлган металл прокати ишлаб чиқариш мажмуасини барпо этиш лойиҳалари тайёрланмоқда.

Учрашувда ушбу лойиҳалар доирасидаги амалий ишларни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Шунингдек, Туркия компаниясининг Тошкент, Самарқанд ва Фарғонада илғор халқаро тажриба ва технологияларни жалб қилган ҳолда кўп тармоқли шифохоналар ташкил этиш борасидаги лойиҳавий таклифлари тақдимоти ўтказилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Мазкур лойиҳалар давлат-хусусий шериклиги асосида амалга оширилади, шунингдек, туркиялик шериклар шифохоналарни бошқариш ва юқори малакали тиббиёт мутахассисларини тайёрлашда иштирок этади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Бундан ташқари, муҳим ижтимоий объектларни реконструкция қилишда инжиниринг, лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳаларида ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 19—20 февраль кунлари Туркияга амалга оширган ташрифи доирасида Ronesans Holding билан «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятини модернизация қилиш ва ривожлантиришга 630 миллион евро, Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатига 4,1 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестициялар киритиш, шунингдек, шифохоналар ва савдо марказларини қуриш бўйича умумий қиймати қарийб 3 миллиард долларлик янги лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишувларга эришилган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Доллар курси яна «сакради» 07 мая, 18:02 134
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 68
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 136
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 80
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 50
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 139
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 45
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 110
  • Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди 07 мая, 23:25 26
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 55
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 94
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 91
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 124
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 56
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 95
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 77
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 33
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 61
  • Бўлимлар