«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 02:49
ЎЗO‘Z

Жамшид Қўчқоров: Хуфиёна иқтисодиёт миллий иқтисодиётимизнинг 45 фоизига тенг

25 янв, 14:50 2 838 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жамшид Қўчқоров: Хуфиёна иқтисодиёт миллий иқтисодиётимизнинг 45 фоизига тенг Бугун, 25 январь куни Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожатномасига бағишланган сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда иштирок этган Молия вазири Жамшид Қўчқоров хуфиёна иқтисодиёт ҳақида гапирди.

«Биринчи ўринда рақамли иқтисодиёт бугунги кунда замонавий ва миллий иқтисодиётларнинг қиёфасини ўзгартиряпти, унинг самарадорлигини оширяпти ва шаффофлигини кучайтиряпти. Президентимиз ўз мурожаатномасида пенсия масаласига тўхталиб ўтди. Яқин бир-икки йил ичида пенсия олиш учун битта паспортнинг ўзи кифоя бўлади, деб айтиб ўтдилар. Бу рақамли иқтисодиётга бевосита тегишли. Яъни бизнинг пенсия жамғармаси идоралари ҳар бир одам ҳақида маълумотга эга бўлади. Бугун ҳар бир туман, вилоятдаги пенсия жамғармасининг қиладиган иши архив ҳисобланади. Энди архивдаги ҳамма маълумотларни рақамлаштирамиз. Энди ҳеч ким [пенсия олишга ҳужжат тўплаш учун] ҳеч қаерга бормайди. Бу эса инсонларга ёрдам бўлади.

Яна бир бизнинг соҳага тегишли мисол келтиришим мумкин. Хуфиёна иқтисодиёт масаласига тўхталиб ўтмоқчиман. Хуфиёна иқтисодиёт бугунги кунда ҳар хил баҳоларга кўра бизнинг миллий иқтисодиётимизнинг 45 фоизига тенг. [Муаммони бартараф этиш учун] биринчи қадам қўйилди. Солиқ ислоҳоти амалга оширилди. Иккинчиси, янги солиқ тизимида тадбиркорлар ҚҚСни тўлайдиган бўлса, бу ҚҚСда ҳисоб-фактура ишлатилади. Шунча қоғоз ҳисоб-фактура орқали битта талоннинг ҳаракатини, яъни мендан унга, ундан бошқага ўтишини кўриш мумкин эмас.

Демак, биз электрон ҳисоб-фактураларни йўлга қўйяпмиз. Солиқ тўловчи Солиқ қўмитасидаги ўзининг шахсий кабинети орқали тегишли ҳамма маълумотларни киргизади. Шу асосда биз маълум бир товарнинг ҳаракатини кузатиб борамиз. Шу товар йўқ бўлиб кетмаслиги керак. Қачонки бу товар, маҳсулот ёки хизмат сотилиб, ўзлари солиқ тўласа, демак ўз эгасига етиб борган бўлади. Рақамли иқтисодиёт меҳнат унумдорлигини оширади. Шунинг учун ҳамма рақамли иқтисодиётга катта эътибор бериляпти», дейди Жамшид Қўчқоров.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 140
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 52
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 116
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 84
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 198
  • Евроиттифоқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди 27 апр, 16:27 56
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 11
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 16
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 37
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 27
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 124
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 67
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • Бўлимлар