«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 09:58
ЎЗO‘Z

Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланади

21 янв, 12:50 4 644 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланади 2020-2022 йилларда давлат ва хўжалик бошқаруви органларида рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий қилиш чора-тадбирлари қабул қилинади.

Муҳокама учун эълон қилинган президент қарори лойиҳасига кўра, қуйидагилар давлат ва хўжалик бошқаруви органларида рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва вазифалари этиб белгиланади:

идоравий телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, барча таркибий бўлинмаларнинг ҳимояланган маълумотлар узатиш тармоғига уланишини ташкил этиш;

молия-хўжалик фаолияти, маъмурий тартиботлар, ишлаб чиқариш, технологик ва бошқарув жараёнларига ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотларни кенг жорий этиш;

идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш, кўрсатилаётган электрон давлат хизматлари сифатини ошириш ва рўйхатини кенгайтириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан бевосита алоқасиз ўзаро муносабатларни амалга ошириш шаклларини кенг қўллаш;

ахборот ва компьютер технологиялари соҳасида масъул ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш ишларини ташкил этиш;

ахборот тизимлари ва ресурслари хавфсизлигини, муҳим ахборот инфратузилмаси ва рақамли маълумотларни ҳимоя қилишни таъминлаш.

Қуйидагилар:
2020-2022 йилларда электрон ҳукуматни янада ривожлантириш бўйича устувор лойиҳалар рўйхати;

2020-2022 йилларда иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш бўйича устувор лойиҳалар рўйхати тасдиқланади.

Белгиланишича, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари – лойиҳа ижрочилари, рўйхатларга киритилган лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқишни таъминлаш ва бошқа ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш учун шахсан жавобгардирлар.

Рўйхатларга киритилган лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича самарали мониторинг қилиш механизми жорий этилади.

Давлат бошқарув органлари – давлат хизматларини кўрсатиш учун ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини яратиш доирасида лойиҳа ижрочилари:

давлат хизматларини кўрсатишда иштирок этадиган барча ахборот тизимлари ва ресурсларининг интеграциясини ҳисобга олган ҳолда идоралараро ҳамкорликни фақат идоралараро интеграция платформаси орқали амалга оширишни;

давлат хизматларини тақдим этадиган ахборот тизимларида ва ахборот ресурсларида ахборотни шакллантириш, сақлаш ва қайта ишлашни электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторларидан фойдаланган ҳолда амалга оширишни;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлар агентлиги билан биргаликда давлат хизматларини кўрсатиш тартиботларини оптималлаштириш ва такомиллаштириш чораларини кўришни таъминлайдилар.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги “Ўзкомназорат” давлат инспекцияси билан биргаликда:

рўйхатларга киритилган устувор лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш, ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этишнинг иқтисодий самарадорлигининг мақсадли кўрсаткичларига эришиш бўйича тизимли назорат ва мониторингни ташкил этишни;

ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича техник ҳужжатларни, шу жумладан замонавий технология ва дастурий маҳсулотлардан фойдаланганлик юзасидан пухта ва ҳар томонлама экспертизадан ўтказишни;

ҳар чоракнинг ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасига қадар зарур ташкилий ва техник тадбирларни қабул қилиш бўйича аниқ таклифлар билан бирга, рўйхатларга киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳолати бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этилишини;

рўйхатга киритилган лойиҳаларнинг ижрочилар ҳисоботларини тинглаш жадвалини ишлаб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этишни таъминлайдилар.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳар йили ўз харажатлар сметалари ва бизнес режаларида лицензияли дастурий маҳсулотларни харид қилиш, ахборот тизимларини ишлаб чиқиш, электрон ҳукуматни ривожлантириш ва электрон давлат хизматларини жорий этишга алоҳида эътибор берган ҳолда ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилишни харажатлар моддасида ҳисобга оладилар.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2020 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида юқоридаги мақсадлар учун зарур бюджет маблағларини ажратишни назарда тутади..

Лойиҳаларни ўз вақтида амалга оширилишини мониторинг қилиш
СХЕМАСИ





Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 55
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 38
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 130
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 151
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 53
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 127
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 2
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 47
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 30
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 23
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 53
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 41
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 25
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 91
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 304
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 81
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 87
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 152
  • Бўлимлар