«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 21:23
ЎЗO‘Z

Солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш қандай амалга оширилади?

17 янв, 10:56 3 192 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш қандай амалга оширилади? Яқинда президент томонидан янги таҳрирдаги Солиқ кодекси имзоланди. Жорий йил 1 январдан кучга кирган янги таҳрирдаги Солиқ кодексида кўплаб ўзгариш ва янгиликлар кўзда тутилгани барча солиқ тўловчиларнинг қизиқишини оширди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девони Давлат бюджети бошқармаси бош маслаҳатчиси Шерзод Ҳасановнинг ёзишича, шундай янгиликлардан бири — Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси билан бир қатор махсус солиқ режимлари бекор қилингани бўлди. Яъни, кодексга тадбиркорлик субъектлари учун ягона ижтимоий тўлов ўрнига ижтимоий солиқ, ягона солиқ тўлови ўрнига – айланмадан солиқ, қатъий белгиланган солиқ ўрнига — жисмоний шахсларнинг даромадларига, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда илгари берилган имтиёз ва солиқни ҳисоблаш хусусиятларини сақлаб қолган ҳолда, қатъий белгиланган миқдорда солиқ жорий этилди.

Шу билан бирга, тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида пулли ёки бепул асосда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган (комиссиялар) иштирокисиз солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этишнинг янги шаффоф механизми жорий қилинди.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексига асосан, қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, фойда солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи ва айланмадан олинадиган солиқлар бўйича — Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди. Бундай солиқларга нисбатан тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти икки йилгача муддатга берилиши мумкин.

Бундан ташқари, солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти тадбиркорлик субъектларига табиий офат, технологик фалокат ёки бошқа бартараф этиб бўлмайдиган ҳолатлар натижасида зарар етказилганда ҳамда бюджетдан (давлат мақсадли жамғармаларидан) молиялаштириш кечиктирилгани ёки давлат эҳтиёжлари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эҳтиёжлари учун бажарилган ишлар ва (ёки) кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлашга кечиктирилган бўлса, қарз суммасига фоизлар ҳисобланмайди.

Агар тадбиркорлик субъектлари солиқни бирйўла тўлаши оқибатида унинг ночорлиги (банкротлиги) аломатлари пайдо бўлиши хавфи юзага келган, мулкий ҳолати солиқни бирйўла тўлаш имкониятини истисно этиши, товарлар ёки хизматларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш мавсумий хусусиятга эга экани ҳамда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарлар олиб ўтилиши муносабати билан божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тўланиши лозим бўлган солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш асосларига кўра берилган бўлса, уларга Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасига тенг ставкадан келиб чиққан ҳолда, қарз суммасига фоизлар ҳисобланади.

Аввалги солиқ кодексида инсофли солиқ тўловчиларга солиқ таътиллари, шунингдек солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда Ҳукумат ёки у ваколат берган орган томонидан берилган эди. Бу эса, ўз навбатида, солиқларни тўлашни кечиктириш ҳуқуқини олиш учун солиқ тўловчиларга оворагарчилик ва ноқулайликлар келтириб, ортиқча қоғозбозлик талаб қилар эди. Шу сабабли, кейинги уч йил ичида солиқларни кечиктириш ҳуқуқидан ҳеч қайси тадбиркорлик субъекти фойдаланмаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 12
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 144
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 52
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 124
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 86
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 200
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 0
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 0
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 7
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 12
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 5
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 105
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 86
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 184
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 143
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 57
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 80
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 56
  • Бўлимлар