«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2020, 18:21
ЎЗO‘Z

Депутатлар янги таҳрирдаги Солиқ кодексини қабул қилдилар

10 дек, 12:28 692 Иқтисодиёт
Депутатлар янги таҳрирдаги Солиқ кодексини қабул қилдилар
Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати
2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўтказилди. Мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама марказида бўлди.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси ҳаволаки нормалар, қонуности ҳужжатларини максимал даражада камайтирган ҳолда, тўғридан-тўғри амал қиладиган ҳужжат сифатида қабул қилинмоқда. Лойиҳада барча солиқлар бўйича ставкалар (акциз солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан ташқари) белгиланиши кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, солиқ қонунчилиги нормалари қўлланилишини соддалаштириш, ундаги зиддиятлар ва тушунмовчиликларнинг олдини олиш, инсофли солиқ тўловчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, солиқ назоратининг шакл ва механизмлари, солиқ объектлари, солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритишни таъминлайдиган АКТни кенг жорий этиш билан боғлиқ бир қатор муҳим янгиликлар назарда тутилмоқда. Жумладан, солиқ назоратининг янги тартиби (камерал текширув, сайёр текширув, солиқ аудити) таклиф этилмоқда.

Таҳлика-таҳлил дастури жорий қилинмоқда. Ушбу дастур фаолият кўрсатаётган барча хўжалик субъектларини муайян мезонлар асосида, хавфлилик даражасига қараб, инсон омилисиз, автоматлаштирилган ҳолда 3 та сегментга (яшил йўлак, сариқ йўлак, қизил йўлак) ажратади. Унга биноан, хавфлилик даражаси паст бўлган (яшил йўлакча) корхоналарга нисбатан солиқ текширувлари амалга оширилмайди ва ушбу корхоналарга юқори даражадаги солиқ хизматлари кўрсатилади.

Хавфлилик даражаси ўртача бўлган (сариқ йўлакча) корхоналарга нисбатан фақат камерал солиқ текшируви амалга оширилади ва ушбу корхоналарга хато-камчиликларини бартараф этиш бўйича ҳисоботини тузатиш имкони берилади ҳамда уларга молиявий ва маъмурий жарималар қўлланилмайди.

Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, бухгалтерия ҳужжатларини ва ҳисобварақ-фактураларини сохталаштириш ҳолатлари аниқланган хавфлилик даражаси ўта юқори бўлган (қизил йўлакча) корхоналарга нисбатан эса, солиқ аудити текшируви тадбирлари амалга оширилади. Бундай корхоналар доимий назоратда бўлади.

Депутатларнинг фикрича, ушбу тадбирлар солиқ назоратини амалга оширишнинг шаффофлигини таъминлаб, юзага келиши мумкин бўлган коррупция ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.

Лойиҳада солиқ тўловчилар ҳамда солиқ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқлаштирилди. Солиқ текшируви турлари 13 дан 3 тургача қисқармоқда.

Бундан ташқари, киритилаётган янгиликларга кўра, ортиқча ундирилган суммаларга ҳар бир ўтган куни учун солиқ органлари томонидан солиқ тўловчига пеня тўланади. Хорижий сайёҳлар Ўзбекистонда сотиб олинган товарларга ҳисобланган қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) “Tax free” тамойили асосида қайтарилади. Мулкни (хизматларни) беғараз равишда топширишда тўланадиган ҚҚС бекор қилинмоқда. Давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган корхоналар томонидан тўланаётган ягона ижтимоий тўлов 25 фоиздан 12 фоизга туширилмоқда.

Лойиҳада солиқ органлари томонидан солиқ тўловчининг банкдаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларни 30 кундан ошмаган муддатга тўхтатиб туриш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан қатъи назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиниши бўйича янги меъёр киритилмоқда.

Солиқ ҳуқуқбузарликларига йўқ қўяётган тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий санкциялар қўллаш тартиби қайта кўриб чиқилмоқда.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасида солиқ низоларини судгача ҳал қилиш тартиби ҳам аниқлаштирилмоқда. Яъни, солиқ низоларини судгача муҳокама қилишни мажбурий ўтказиш тартибини жорий этиш кўзда тутилмоқда.

Таъкидланганидек, лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида парламент қуйи палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари, қўмиталар мажлисларида, шунингдек, жойлардаги муҳокамалар жараёнида депутатлар, тадбиркорлар, олимлар, экспертлар ва мутахассислар томонидан 500 дан ортиқ таклиф ва мулоҳаза билдирилди. Мазкур таклифлар қонун ташаббускорлари билан ишчи гуруҳларида кўриб чиқилиб, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасига 70 дан ортиқ таҳририй ва концептуал ўзгаришлар киритилди.

Жумладан, лойиҳадаги солиқ қарздорлиги кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат бериш ваколати Давлат солиқ қўмитасига тақдим қилиниши таклиф этилган эди. Муҳокамалардан сўнг йирик корхоналарнинг солиқ қарздорлигини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича рухсат бериш ваколати Давлат солиқ қўмитасига, қолган солиқ тўловчилар бўйича эса, ҳудудий молия ва солиқ органларининг хулосаси асосида Халқ депутатлари вилоят кенгашига берилиши кўзда тутилмоқда.

Ўтказилган муҳокамаларда парламент аъзолари томонидан қўшилган қиймат солиғи(ҚҚС)ни такомиллаштириш, фойда солиғини тартибга солувчи нормага ўзгартиришлар киритиш, харажатларнинг “иқтисодий асосланганлиги” тўғрисидаги ноаниқликларни чиқариб ташлашга доир бир қатор таклифлар билдирилган бўлиб, уларнинг аксарияти лойиҳада акс эттирилди.

Муҳокамалар чоғида лойиҳа овозга қўйилди ва “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Солиқ тўловчиларга бир қатор имтиёзлар берилмоқда 09 дек, 11:30
  • Солиқ органлари солиқ тўловчига пеня тўлайдиган бўлади 07 дек, 13:00
  • Солиқ кодекси лойиҳасига киритилаётган ўзгаришлар нималардан иборат? 06 дек, 22:05
  • Солиқ органларининг жавобгарлиги кучайтирилмоқда 03 дек, 12:00
  • Ўзбекистонда солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар сони қисқартирилади (шарҳ) 03 сен, 10:25
  • Сўнгги янгиликлар
  • Даврон Файзиев: Юрген Клоппнинг “1001 кеча” эртаги 20 янв, 17:45 77
  • Ливиядаги уруш: Берлин саммитида нималарга келишилди? 20 янв, 17:17 158
  • Президентнинг парламентга мурожаати 24 январь куни бўлади 20 янв, 17:00 153
  • Остон Ўрунов "Уфа"га ўтадими? Клуб бош директори бунга жавоб берди 20 янв, 16:43 243
  • Бугун "Пахтакор" Шомуродовнинг "Ростов" клуби билан ўртоқлик ўйини ўтказади 20 янв, 16:28 313
  • Россия бош прокурори Чайка лавозимидан кетди 20 янв, 16:18 408
  • Блогер Нафосат Оллошукурова Ўзбекистонни тарк этганини маълум қилди 20 янв, 15:58 851
  • Шавкат Мирзиёев: "Халқимиз менга энг катта унвон бериб бўлган" 20 янв, 15:37 396
  • Расул Кушербаев президентнинг нутқи ҳақида: «Бизнинг кейинги беш йиллигимизга етадиган энергия бўлди» 20 янв, 15:35 347
  • Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пасайди 20 янв, 15:31 448
  • Бўлимлар