«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 04:17
ЎЗO‘Z

Сенат 2020 йил учун давлат бюджетини маъқуллади

30 ноя, 14:11 3 386 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сенат 2020 йил учун давлат бюджетини маъқуллади Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати йигирма тўртинчи ялпи мажлисининг кун тартиби тасдиқланганидан сўнг сенаторлар биринчи масалани кўриб чиқишга киришди.
Молия вазири Жамшид Қўчқоров «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида маъруза қилди.

Маърузачи даставвал 2019 йил якуни бўйича кутилаётган макроиқтисодий кўрсаткичлар ҳамда Давлат бюджетининг ижросига қисқача тўхталиб ўтди. Жумладан, йил якунлари бўйича ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиши йил бошида прогноз қилинган 5,4 фоиз ўрнига 5,5 фоизга ўсиши кутилмоқда. Жаҳон банки ҳамда Осиё тараққиёт банки баҳолари ҳам шуни тасдиқламоқда.

Бунда, ўсиш қурилиш соҳасида 11,8 фоиз, саноатда 6,4 фоиз ва хизматлар соҳаси 6,1 фоизни, қишлоқ хўжалигида эса 3 фоизни ташкил этиши кутилмоқда. 2019 йил якунларига кўра Давлат бюджети даромадлари 112 трлн. 600 млрд. сўмни ёки ўтган йилга нисбатан 42 фоизга ошиши кутилмоқда.

2020 йил учун Давлат бюджетининг жами харажатлари 131,1 трлн. сўм миқдорида прогноз қилинмоқда.
Давлат бюджети харажатларини соҳалар кесимида таҳлил қилинадиган бўлса, ижтимоий соҳа харажатлари 66 трлн. сўм ташкил этмоқда.

Инвестиция дастури асосида ижтимоий соҳа объектларига қилинадиган капитал харажатларни (5,7 трлн. сўм) ҳисобга олган ҳолда ижтимоий соҳага ажратилаётган маблағлар улуши 55 фоизга етади ва ўтган йилга нисбатан 24,2 фоизга ўсади.

2020 йилда ЯИМнинг 5,5 фоиз, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 6,5 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 4 фоиз; капитал қуйилмалар ҳажмининг камида 10 фоиз; чакана савдо айланмасининг 5,6 фоиз; хизмат кўрсатиш ҳажмининг 5,7 фоиз ўсиши прогноз қилинди. Давлат бюджети лойиҳаси ушбу макроиқтисодий кўрсаткичлар параметлари асосида ишлаб чиқилди.

Таълим, тиббиёт, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш ва бошқа йўналишлар бўйича қарийб 100 та мақсадли дастурни амалга ошириш режалаштирилган. Инфляция ўсиши прогноз қилинган, ҳукуматда Ўзбекистон иқтисодиётини янада ривожлантиришга доир аниқ стратегия ва модел мавжуд.

Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси Давлат бюджети маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланишда иштирок этади. Давлат бюджети маблағларини шакллантиришда солиқ тўловчи сифатида, улардан фойдаланишда давлат томонидан тақдим этиладиган қулайликлар ва хизматларнинг истеъмолчиси сифатида иштирок этади.

2019 йилдан бошлаб фуқаролар туманлар (шаҳарлар) бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобига молиялаштириладиган тадбирларни белгилашда иштирок этиши мумкин. Бу мақсадларга туман ёки шаҳар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 10 фоизи йўналтирилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 71
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 148
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 52
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 124
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 86
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 200
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 64
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 73
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 126
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 35
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 56
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 131
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 194
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 120
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 28
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 36
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 105
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 151
  • Бўлимлар