«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 07:38
ЎЗO‘Z

ШҲТ собиқ бош котиби: «Россия ва Хитой — парвозга шайланаётган Марказий Осиёнинг қанотлари»

11 ноя, 19:10 2 670 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ШҲТ собиқ бош котиби: «Россия ва Хитой — парвозга шайланаётган Марказий Осиёнинг қанотлари» Самарқандда «Валдай» мулоқот клубининг Х Осиё конференцияси ўтказилмоқда. «Марказий Осиё ва Евроосиё: глобал тартибсизлик чақириқлари олдидан кўп томонлама ҳамкорлик» мавзусида ўтказилаётган бу конференцияда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг собиқ бош котиби тожикистонлик Рашид Алимов ҳам қатнашди. У Россия ва Хитойни минтақа учун икки муҳим мамлакат деб атади.

«Минтақа мамлакатлари учун Россия ва Хитой энг ишончли ҳамкорлар ҳисобланади. Парвозга шайланаётган Ўрта Осиёнинг қанотлари айнан Россия ва Хитой. Минтақа мамлакатлари ўзаро ҳамкорлик орқали ривожланиши мумкин. Охирги йилларда мамлакатлар ўртасидаги савдо айланмаси ўсиб бормоқда. Хитой ва Россия минтақанинг доминантлари эмас, мавжуд ҳамкорлардир.

Россия, Хитой ва минтақадаги 5 та мамлакатнинг ўзаро товар айланмаси бир йилда 20 фоизга, яъни 25-27 миллиард долларга ошди. Таққослаш учун АҚШ ва Марказий Осиё ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2,7 миллиард долларни ташкил қилади. Гап таққослашда ҳам эмас, ҳамма ўз ҳамкорини ўзи топади.

Эришилган ютуқлардан ҳаволаниб, тўхтаб қолиш эмас, ишончли ҳамкорлар билан ишлашда давом этиш керак»,— дейди Алимов.
Россия, Хитой, Марказий Осиё




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 30
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 120
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 148
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 52
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 125
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 87
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 0
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 1
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 1
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 17
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 13
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 130
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 66
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 18
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 38
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 176
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 86
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 66
  • Бўлимлар