«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 00:23
ЎЗO‘Z

Марказий банк тўлов тизимлари устидан назоратни кучайтиради

05 ноя, 11:58 2 831 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий банк тўлов тизимлари устидан назоратни кучайтиради Фото: Марказий банк
“Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги ЎРҚ-578-сон Қонун эълон қилинди. У уч ой ўтгач кучга киради.

Norma’нинг ёзишича, моҳиятан ҳужжат ўзини “Электрон тўловлар тўғрисида”ги Қонуннинг жиддий кенгайтирилган ва тўлдирилган версияси сифатида намоён қилади. Шунингдек, унда тўлов тизими тушунчаси берилган, уларнинг турлари, иштирокчилари ва фаолият юритиш қоидалари ҳақида айтиб ўтилган, бироқ батафсил ва аниқ баён қилинган. Бир қатор жиҳатларига кўра, албатта, ҳужжатлар бир-биридан фарқ қилади. Масалан, тўлов тизимларининг янги таснифи жорий этилмоқда. Агар ҳозир улар банклараро, банкнинг ички ва чакана тўлов тизимларига бўлинса, янги қонун бўйича – муҳим ва бошқа тўлов тизимларига бўлинади.

Биринчисига МБ томонидан белгиланган мезонларга (бозор улуши ва тўловларнинг йиллик ҳажми) жавоб берадиган тизим киради, тўлов хизматлари бозорининг барқарор фаолият кўрсатиши бундай тизимнинг узлуксиз ишлашига боғлиқ, унинг ишидаги тўхталишлар (узилишлар) эса таваккалчиликларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Марказий банк муҳим тўлов тизими жумласига киритади, уларнинг операторларига эса анча жиддий талаблар қўйилади. Тўлов тизимида таваккалчиликларни бошқариш тизими ва ўзини ўзи баҳолаш тартиби тартибга солинган.

Тўлов хизматлари бозорига алоҳида боб бағишланган. Уларнинг турлари, етказиб берувчилар ва уларга қўйиладиган талаблар, тўлов хизматлари кўрсатиш тартиби, шу жумладан тегишли шартнома тузишнинг асосий шартлари ва механизми, тўлов ташкилотлари фаолиятини чеклаш ва тўлов агентлари ва субагентлар орқали ишлаш хусусиятлари белгиланган.

Ҳужжатда тўлов тизимлари ва тўлов хизматлари бозорини давлат томонидан тартибга солиш масаласига етарлича эътибор берилган. Регулятив дастакларнинг аксарияти Марказий банк қўлида жамланган. Хусусан, айнан МБ:

а) тўлов тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларига лицензия беради ва улар устав капиталининг энг кам миқдорини белгилайди;

б) назоратни амалга оширади – бир йилда кўпи билан 1 марта ўтказиш муддати 30 кундан ошмайдиган тўлов тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларини инспекция текширувларидан ўтказади (алоҳида масалалар бўйича ёки комплекс). Якунлари бўйича тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, текширилаётган субъект фаолияти тўғрисидаги умумий ахборотни, текширув жараёнида аниқланган қоидабузарликлар ҳақидаги ахборотни ўз ичига олган текширув далолатномасини тузади;

в) терроризмга қарши қонунчилик бузилишини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмани бажармаганлик учун, башарти бу тўлов тизимининг узлуксиз ишлашига салбий таъсир кўрсатса, қуйидаги санкциялардан бирини қўллайди:

• БҲМнинг 5 000 бараваригача бўлган миқдорда жарима солади (материални эълон қилиш санасида – 1,1 млрд сўмдан ортиқ);
• тўлов хизматларининг ва (ёки) операцияларнинг айрим турларини амалга оширишни 6 ойгача бўлган муддатга чеклайди;
• лицензиянинг амал қилишини 10 иш кунигача бўлган муддатга тўхтатиб туради.

Бундан ташқари, Марказий банк тўлов тизимлари операторлари ва тўлов хизматлари етказиб берувчилари устидан ахборот хавфсизлиги режимига риоя қилиш борасида назорат қилади. Ҳар йили 1 апрелдан кечиктирмай улар МБга тегишли ҳисобот тақдим этиши, режим бузилган тақдирда эса, - бу ҳақда ҳамда унинг оқибатларини камайтириш учун кўрилаётган чоралар тўғрисида тезкорлик билан хабар бериши шарт. Регулятор тўлов тизимларининг ахборот хавфсизлиги режими бузилганлиги тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиришни ва юритишни амалга оширади.

Тўлов тизимларининг ишлаши устидан кузатув амалга оширилаётганда МБ улар (муҳимларига урғу берган ҳолда) тўғрисидаги ахборотни умумлаштиради, тизимлаштиради ва таҳлил қилади.
Марказий банк, тўлов тизимлари, назорат




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 112
  • Евроиттифоқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди 27 апр, 16:27 39
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 122
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 122
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 98
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 165
  • Сўнгги янгиликлар
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 0
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 2
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 14
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 24
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 32
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 80
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 72
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 101
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 345
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 120
  • 17 ёшли ҳиндистонлик Доммаражу жаҳон шахмат тожи учун курашади 27 апр, 20:29 61
  • Қозоғистон “Толибон” учун рақамли бошқарувни йўлга қўйиш ва афғон мактабларини интернетга улашга тайёр 27 апр, 20:00 36
  • Бўлимлар