«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 06:09
ЎЗO‘Z

Абдулла Азизов: «Ўзбекистонда солиқ идорасини жазоловчи ташкилот деб тушунишади – бу муносабатни ўзгартирмоқчимиз»

05 окт, 07:36 2 886 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Абдулла Азизов: «Ўзбекистонда солиқ идорасини жазоловчи ташкилот деб тушунишади – бу муносабатни ўзгартирмоқчимиз» 25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев солиқ сиёсатини такомиллаштириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Унга кўра, тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ставкаси 20 фоиздан 15 фоизга туширилди.

3 октябрь куни Халқаро пресс-клубда шу мавзуга бағишланган мулоқот бўлиб ўтди. Унда Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосарлигига янги тайинланган Абдулла Азизов иштирок этиб, мавзуга оид бир неча саволларга жавоб берди.

Савол: Сиз 15 йил Данияда яшагансиз, шунинг 12 йилида ишлагансиз. Европа солиқ маъмурчилиги билан Ўзбекистон солиқ маъмурчилиги орасидаги энг катта фарқларни айтиб берсангиз.

«Данияда солиқ идораси жуда кучли ташкилот ҳисобланади. Бу мамлакатда ижтимоий соҳага жуда катта эътибор қаратилади. Шу туфайли кўп нарса солиқ тушумига бориб тақалади. Данияда ҚҚС 25 фоизни ташкил этади, даромад солиғи эса 56 фоизгача боради. Бу мамлакатда солиқ ставкалари прогрессив характерга эга, яъни кўп пул топган одам кўп солиқ тўлайди. Данияда ижтимоий ҳимоя тизими жуда ҳам кучли.

Бу мамлакатда бир қизиқ ибора бор - «Солиқни тўлашдан бўйин товлаганликнинг жазоси одам ўлдирганникидан оғирроқ». Данияда 60 минг крона (ўртача 10 минг доллар) миқдоридаги солиқни тўламаган бўлсангиз, ўша солиқ билан бирга яна 100 фоиз миқдорда жарима тўлайсиз. Агар 250 минг кронадан (тахминан 40 минг доллар) ортиқ тўланмаса, солиқ ҳам ундирилади, жаримага тортилади ва ҳатто қамоқ жазосигача қўлланиши мумкин. Аммо Данияда солиқ тўламаганлар дарҳол жазога тортилмайди. Аввало бунинг сабаблари ўрганилади, яъни билиб қилганми ёки билмай. Бу нарса Данияда жуда муҳим.

Бу мамлакатнинг солиқ тизимида консалтинг – маслаҳат хизмати ҳам бор. Улар солиқ тўловчига маслаҳат ва ёрдам беради. Масалан, катта фирмаларнинг солиқ ҳисоботини юритиш жуда ҳам оғир. Шунинг учун ҳам солиқ ходимлари бориб, уларга ёрдам беришади, тушунтиришади. Яъни солиқчи тадбиркорга ёрдамчи бўлади.

Бу мавзуни Ўзбекистонда ҳам кўтаряпмиз. Бизда азалдан солиқ идорасини жазоловчи ташкилот деб тушунишади. Энди солиқ идорасига бўлган муносабатни ўзгартиришни мақсад қилганмиз. Солиқ қўмитаси тадбиркорнинг орқасидан қувиб юрувчи, ушлаб олиб, жазоловчи сифатида эмас, балки маслаҳат берувчи, хатоларни олдини олишда кўмаклашувчи, уларни тўғрилашга ёрдам берувчи ташкилот бўлиши керак. Буни амалга ошириш мақсадида Солиқ маслаҳати бошқармасини ҳам очдик. Бу тизим тез орада солиқ қўмиталарида ишга тушади. Тадбиркорлар уларнинг олдига бориб ёки телефон орқали маслаҳат олиши мумкин бўлади. Умумий олганда ҳозирги мақсадимиз – бошқача даражага кўтарилиб, халқ билан бирга ишлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳисобланади.

Савол: Солиқ идоралари билан тадбиркорлар ўртасида қандайдир зиддият, бир-бирига душманлик назари билан қараш ҳолатлари бор. Буни ўзгартириш учун нималар қилиш керак?

Солиқ идоарлари ва тадбиркорлар ўртасида дўстона муносабат бўлиши керак. Биз бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз керак. Солиқларнинг ундирилиши – маблағни солиқчи томонидан олиб кетилиши деб эмас, балки давлатнинг ривожланишига ёрдам берувчи омил деб қаралиши керак. Шунинг учун бирга ишлаш лозим.

Менинг асосий мақсадим – солиқ идораси ва тадбиркорлар орасидаги муносабатларда ахборот технологияларини жорий қилиш орқали одам аралашувини камайтириш. Қандайдир коррупцион схемалар бўлса, уларни ўртадан олиб ташлаш. Ҳисоботдаги хатоларни қўл билан ҳисоблаб топиш эмас, балки уни автоматик тарзда аниқлайдиган, бу ҳақда шахсий кабинетга хабар жўнатадиган, хато ва камчиликларни кўрсатиб берадиган тизимни яратиш.

Ҳозир бу йўналишда кўплаб дастурлар жорий қилиниши режалаштирилмоқда. Солиқ тўловчининг хатолари, камчиликлари автоматик тарзда аниқланиб, унга хабар жўнатилиши, қонунбузарликка олиб борувчи ҳолатлар бўйича олдиндан сигнал берилиши лозим. Бу ҳолатда тадбиркорни дарҳол жаримага тортмасдан, аввало огоҳлантириш керак.

Бу нарсалар янги фармонда ҳам кўзда тутилган. Бундан буён тадбиркорнинг ҳисоб рақами солиқ идораси томонидан ёпиб қўйилмайди. Биз олдин унга хабар берамиз, огоҳлантирамиз, хатосини тушунтирамиз. Агар бунга ҳеч қандай жавоб бўлмаса, 30 кун давомида ҳисоб рақамини ёпиб туришга ҳуқуқимиз бор. Хуллас муносабатлар шу тариқа тартибга солинади», - деди Абдулла Азизов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 133
  • Евроиттифоқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди 27 апр, 16:27 48
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 124
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 127
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 101
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 168
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 0
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 55
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 159
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 56
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 42
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 73
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 119
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 110
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 161
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 161
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 135
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 491
  • Бўлимлар