«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 14:46
ЎЗO‘Z

Марказий банк банкоматлар 1 октябрдан нақд хорижий валюта беришни тўхтатишини тасдиқлади

26 сен, 18:45 3 067 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий банк банкоматлар 1 октябрдан нақд хорижий валюта беришни тўхтатишини тасдиқлади Ўзбекистон Республикаси Марказий банки жисмоний шахсларнинг халқаро тўлов карталаридан нақд пул маблағларини ечиб олиш тўғрисида расмий баёнот берди.

«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро тўлов карталаридан (ХТК) нақд валюта маблағларини ечиб олишга оид оммавий ахборот воситаларидаги нашрлар юзасидан Марказий банк қуйидагиларга маълум қилади.

Валюта айирбошлаш операцияларида қулайликлар яратиш ҳамда уларни соддалаштириш мақсадида, 2019 йил август ойининг учинчи ўн кунлигидан бошлаб тижорат банкларидаги валюта айирбошлаш шахобчалари орқали жисмоний шахслар – резидентларга нақд хорижий валютани сотиш амалиёти жорий қилинди.

Шу билан бирга, амалиётда жиноий даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ шубҳали операцияларни амалга ошириш, хусусан мамлакат ҳудудида бошқа шахслар томонидан норезидентларнинг халқаро тўлов карталаридан валюта маблағларининг ечиб олиниши ҳолатлари мавжуд ва улар бўйича хатарлар юзага келмоқда.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар миллий валюта – «сўм»да амалга оширилиши лозимлиги, шунингдек халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб мамлакат ҳудудида банкоматлар орқали ХТКдан маблағларнинг ечиб олиниши фақат миллий валютада амалга оширилади.

Жисмоний шахслар – резидентлар бевосита тижорат банклари муассасаларида шахсни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни тақдим қилган ҳолда ХТКдан хорижий валютадаги нақд пул маблағларини чекловларсиз ечиб олиш ҳуқуқига эга.

Жисмоний шахслар – норезидентлар томонидан банкоматлар ёки валюта айирбошлаш шахобчаларида конвертация қилиниб, сарфланмай қолган миллий валютадаги пул маблағлари қонунда белгиланган тартибда валюта айирбошлаш шахобчаларида нақд хорижий валютага айирбошланади», дейилади баёнотда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 42
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 69
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 38
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 131
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 151
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 5
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 6
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 6
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 42
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 66
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 156
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 65
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 168
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 83
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 62
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 39
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 66
  • Бўлимлар