«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 06:41
ЎЗO‘Z

Жаҳон бозорида нефть нархининг кескин кўтарилиши Ўзбекистонга қандай таъсир кўрсатади?

17 сен, 15:15 3 140 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жаҳон бозорида нефть нархининг кескин кўтарилиши Ўзбекистонга қандай таъсир кўрсатади? Фото: «Lentachel»
Нефть нархининг ошиши Ўзбекистонга тўғридан-тўғри эмас, балки қўшни мамлакатлар орқали таъсир кўрсатади. Spot нашри ушбу жараённи таҳлил қилди.

Саудия Арабистони Saudi Aramco’нинг нефть объектларига дронлар орқали уюштирилган ҳужум сабаб «қора олтин» қазиб чиқаришни камайтириши натижасида Лондондаги ICE биржасидаги очиқ савдоларда нефтнинг нархи кескин ошди.

АҚШ долларида ҳисобланса, савдолар бошланганидан бир сония ўтгач, Brent маркасидаги нефть нархи жума кунги кўрсаткич билан таққослаганда деярли 12 доллар миқдорида ошди ва бу нефть фючерслари тарихидаги (фаолият 1988 йилда йўлга қўйилган) энг юқори ўсиш бўлди. Фоизда олганда эса бу 1991 йилдан бери кузатилган рекорд кўрсаткич.

15 сентябрда таҳлилчи ва трейдерлар Reuters’га 16 сентябрь, душанба куни очиқ савдолар бошланганида нефть нархи баррель учун 5−10 АҚШ долларигача кўтарилишини тахмин қилганди. Уларнинг фаразига кўра, Саудия Арабистони нефть етказиб беришни тезда қайта тиклай олмаса, узоқ келажакда нефть нархи баррель учун 100 АҚШ долларигача кўтарилиши мумкин.

Ар-Риёд Saudi Aramco компаниясининг икки катта нефть конида ёнғин содир бўлгач, ишлаб чиқаришни қисқартиришга қарор қилди. Ёнғинларга эса дронлар ҳужуми сабаб бўлган. Ҳужумлар Саудия Арабистони марказий қисмидаги Абкаик ва Хурайс конларига 14 сентябрь куни тонгда уюштирилганди.

Saudi Aramco президенти ва бош директори Амин Ҳассан ан-Наср компания нефть қазиб олишни суткасига 5,7 миллион баррелга қисқартирганини маълум қилди. Манбаларнинг қайд этишича, бу қазиб олинадиган нефть суткалик ҳажмининг ярмига тенг.

Бу Ўзбекистон учун нимани англатади?
Spot мулоқот қилган экспертлар нефтнинг жаҳон бозоридаги қимматлашуви Ўзбекистонга тўғридан-тўғри эмас, балки қўшни мамлакатлар — асосий савдо ҳамкорлари орқали билвосита таъсир кўрсатишини билдирди. Бунда бир қанча омиллар аниқ прогнозлар қилишни қийинлаштиради.

Шунга қарамай, Ўзбекистоннинг энг асосий савдо ҳамкори ва меҳнат мигрантлари сони бўйича етакчи Россия нефтнинг жаҳон бозоридаги нархига тўғридан-тўғри боғланиб қолган.

Нархларнинг ошиши Россия рублининг мустаҳкамланишига олиб келади деб фараз қилсак, бу назарий жиҳатдан сўмнинг реал алмашинув курсини заифлаштиради. Натижада маҳаллий экспортчиларнинг маҳсулотлари нархи Россия бозорида арзонлашади ва уларнинг валюта тушумини оширади.

Бундан ташқари, ички бозорда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг товарлари нархи хориж маҳсулотлари билан солиштирганда янада рақобатбардош бўлиши мумкин. Бу эса хориждан импорт қисқаришига ва хорижий валютага қўшимча талаб пайдо бўлишига йўл қўймаслиги мумкин.

Мамлакатга келаётган валюта оқимининг асосий манбаи бўлган меҳнат мигрантлари масаласига келсак, Россия рублининг АҚШ долларига нисбатан мустаҳкамланиши Ўзбекистондаги кўплаб оилалар даромадига боғлиқ бўлган пул ўтказмалари ҳажмининг ортишига олиб келади.
Жаҳон бозори, нефть, Ўзбекистон




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 46
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 37
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 130
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 151
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 53
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 127
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 0
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 6
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 11
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 10
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 63
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 214
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 64
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 65
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 118
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 46
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 106
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 97
  • Бўлимлар