«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 13:58
ЎЗO‘Z

Бугундан тижорат банклари нақд валюта сотишни бошлади

20 авг, 11:15 3 801 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бугундан тижорат банклари нақд валюта сотишни бошлади Марказий банкнинг жорий йил 9 августдаги хабарида ички валюта бозорида юз бераётган ўзгаришларнинг сабаблари баён қилинганди.

Сўнгги кунларда ички банклараро валюта бозоридаги савдоларда курслар ўзгарувчанлигининг ўсиши кузатилмоқда. Хусусан, 2019 йил 20 августдаги биржа савдоларида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан курси 9384 сўмни ташкил этди.

Алмашув курсидаги бундай ўзгаришлар валюта бозорида мавжуд талаб ва таклиф нисбати ҳисобга олинган ҳолда, курсни барқарорлаштириш мақсадида банклараро савдо сессияларида жорий курс ўзгаришлари диапазонининг бекор қилинишига олиб келади.
Аввал хабар қилинганидек, сўнгги ойлардаги айирбошлаш курси динамикаси қуйидаги омиллар таъсирида шаклланди.

Биринчидан, жаҳон иқтисодиётидаги хатарларнинг ошиши ва савдо можароларининг кучайиши, бу АҚШ, Хитой, евроҳудуди ва бошқа мамлакатларда иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайишига олиб келади.

Шу билан бирга, кўплаб мамлакатларнинг молия бозорлари, жумладан, Ўзбекистоннинг асосий савдо шериклари бўлган давлатлар ушбу ўзгаришларга миллий валюталар курсининг ўзгарувчанлиги ва қадрсизланишининг кучайиши орқали муносабат билдирмоқда. Уларнинг миллий валюталари қадрсизланиши даражаси инфляциядан олдинда, бу сўмнинг реал қийматда қадрланишига олиб келади.

Иккинчидан, юқоридаги омиллар иқтисодиётдаги инвестиция ва кредит фаоллигининг ошиши билан бир қаторда, экспортнинг «қимматлашиши» ва импортнинг жозибадорлиги ошиши кўринишида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи ва ички бозорларда нарх рақобатбардошлигининг пасайишига олиб келади.

Натижада, сўнгги йилларда ички валюта бозорида талабнинг барқарор ўсиши кузатилмоқда.

Глобал иқтисодий ривожланиш тенденцияси фонида Марказий банк алмашув курсининг шаклланишига ташқи омиллар таъсирини кучайтириш эҳтимолини истисно қилмаган.

Шу билан бирга, Марказий банк ички валюта бозоридаги вазиятни диққат билан кузатишда давом этади ва ташқи шоклар таъсирини юмшатиш ҳамда асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар балансини таъминлаш учун бозор механизмларидан фойдаланади.

Хусусан, Молия вазирлиги билан биргаликда инфляция ҳамда алмашув курсига қўшимча босимга олиб келадиган, кредитлаш ва фискал экспансия жараёнини босиб туриш бўйича келишилган ҳаракатлар амалга оширилади.

Валюта бозорини янада эркинлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида жорий йилнинг 20 августидан бошлаб тижорат банклари валюта айирбошлаш шохобчалари орқали нақд хорижий валюта сотишни бошлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 143
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 52
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 122
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 85
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 200
  • Евроиттифоқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди 27 апр, 16:27 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 1
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 0
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 1
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 36
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 13
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 71
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 55
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 66
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 24
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 129
  • Бўлимлар