«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 20:20
ЎЗO‘Z

Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсишига нималар тўсқинлик қилмоқда?

06 июл, 14:58 4 585 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсишига нималар тўсқинлик қилмоқда? Таълим сифатининг пастлиги, янги иш ўринларини яратиш масаласи, бозор иқтисодиёти тизимига ўтиш жараёни, экологик муаммолар, жаҳондаги рақобат муҳити Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ўсиш йўлидаги муаммолардир. Бу ҳақида миллий барқарор ривожланиш мақсадлари юзасидан БМТ вакилликлари, элчихоналар ва ҳукумат органларининг ҳамкорлик учрашувида маълум қилинди.

Ҳамкорлик учрашуви доирасида ҳукумат вакиллари Ўзбекистонда миллий барқарор ривожланиш мақсадларининг амалга оширилиши борасида бажарилаётган ишлар ҳақида маълумот берди, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакиллари эса ўз тавсияларини маълум қилишди.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги вакили Илҳом Маматқуловнинг баён қилишича, “Ўзбекистонни 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш” концепциясида миллий барқарор ривожланиш мақсадлари йўлида қилинадиган ишлар белгилаб олинган. Хусусан, бозор иқтисодиёти тизимига ўтишни тезлаштириш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, ижтимоий ҳимоянинг самарадор механизмларини жорий қилиш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, экологик сиёсатни тўғри олиб бориш каби вазифалар қўйилган.

БМТнинг ҳамкорлик дастурига асосан, 2030 йилгача барқарор ривожланиш мақсадлари ҳар бир шахснинг қизиқишини инобатга олиш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, гендер тенглиги ва аёллар учун имкониятларнинг кенгайтирилиши, ташқи таъсирларга чидамлилик, барқарорлик, ҳисобдорлик принциплари асосида амалга оширилиши лозим.

БМТ тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовсканинг қайд этишича, Ўзбекистонда давлат бошқаруви самарадорлигини таъминлаш учун ҳукумат қарорлар қабул қилишда маргинал гуруҳлар (турли ижтимоий гуруҳлар оралиғидаги шахслар жамоаси)нинг фикрлари ва эҳтиёжларини инобатга олиши лозим. “Шунингдек, ҳукумат тараққиёт дастури доирасидаги ҳамкорлари билан доимий равишда муҳокамалар ўтказиши, эришилган ютуқ ва камчиликларни таҳлил этиб, берилган тавсиялар асосида иш кўриши лозим”, ─ дейди Димовска хоним.

Димовсканинг қайд этишича, Ўзбекистонда турли ҳудудларда даромад кўрсаткичлари ўртасидаги сезиларли фарқ сақланиб қолмоқда. Ишчи кучининг арзон ва кўплигига қарамай, малакали мутахассисга бўлган талаб қондирилмаяпти. Сифат кўрсаткичларини белгилашдаги муаммолар мамлакатдаги кичик бизнес вакилларининг Европа давлатларига экспортни амалга оширишига салбий таъсир кўрсатяпти. Инвестицияни жалб қилиш ва кичик бизнес субъектларини ривожлантириш масаласи ҳудудларда инфратузилмани яхшилаш (энергия ва сув таъминоти, транспорт масаласи)га боғлиқ бўлиб қолмоқда.

БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Ҳелена Фрейзернинг қайд этишича, миллий барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда статистик маълумотларни аниқлик ва холислик принципи асосида жамлаш, натижалар мониторингини холис олиб бориш муҳим аҳамият касб этади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 138
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 52
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 114
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 84
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 192
  • Евроиттифоқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди 27 апр, 16:27 56
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент вилоятида экология инспекторлари ҳужумга учради 01 мая, 19:53 7
  • Истанбулдаги 1 май намойишларида 140 дан ортиқ киши ҳибсга олинди 01 мая, 19:30 7
  • Янгиҳаёт тумани судьяси пора билан қўлга тушгани рад этилди 01 мая, 19:11 15
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 23
  • "Ливерпуль" футболчиси жамоадошининг хотини билан “дон олишиб юргани" маълум бўлди 01 мая, 18:33 151
  • Сунъий интеллект қадимги юнон файласуфи Платоннинг қабрини топди 01 мая, 18:23 42
  • Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев... 01 мая, 17:38 61
  • Яширин иқтисодиёт бўйича қарор лойиҳаси Тадбиркорлик кенгаши таклифлари асосида қайта кўриб чиқилади 01 мая, 17:13 22
  • Бухорода ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилинди 01 мая, 16:48 35
  • Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди 01 мая, 16:28 127
  • Халқаро суд: Германия Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга мажбур эмас 01 мая, 16:00 72
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 297
  • Бўлимлар