«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 07:59
ЎЗO‘Z

Солиқ имтиёзлари ўрнига тўлов муддатини кечиктириш таклиф этилмоқда

23 июн, 09:47 2 941 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Солиқ имтиёзлари ўрнига тўлов муддатини кечиктириш таклиф этилмоқда Президентнинг «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасида солиқ имтиёзлари ўрнига тўлов муддатини кечиктириш таклиф этилмоқда. ҚҲТБТ порталида 3 июлга қадар унинг муҳокамасида иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда Норма ахборот-ҳуқуқий портали хабар қилади.

Лойиҳада ҚҚС тўловчиларнинг тўлақонли занжирини яратишга асосий урғу берилган, бу ҳақда батафсил бу ерда. Бундан ташқари қуйидагилар ҳам таклиф этилган:

— календар йили давомида хизматларни реализация қилишдан олган тушуми 100 млн сўмдан ошган, бироқ 1 млрд сўмдан кўп бўлмаган телекоммуникациялар операторлари ва (ёки) провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун — хизмат ҳақи суммасидан 25 фоизгача ЯСТ ставкасини ошириш (1.08.2019 йилдан). Шу тариқа, агар лойиҳа ўзгартиришсиз тасдиқланса, ЯТТ ушбу ҳолатда юридик шахслар қанча тўласа, шунча тўлайди, ҳозир улар учун 4 фоиз ЯСТ ставкаси амал қилади;

— юридик шахсларнинг тижорат банкларига жойлаштирган маблағларидан фоиз кўринишида олинган тўлов манбаини фойда солиғидан озод қилиш бўйича имтиёзларни бекор қилиш (1.10.2019 йилдан).

— ҳокимликларнинг юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва ягона ер солиғи борасидаги ваколатига тузатиш киритиш: улар бўйича имтиёзлар бериш ўрнига тўлов муддатини 24 ойгача муддатга кечиктириш имкониятини тақдим этиш. Тўлов муддатини кечиктиришни тақдим этишда солиқ қарздорлиги бўйича белгиланган пеня миқдоридаги фоизлар ундирилади.

Солиқ кодексининг 171-моддаси иккинчи қисми 13-бандида назарда тутилган имтиёзнинг амал қилиш шартини киритиш, суғурталанган шахснинг ҳаёти учун суғурта тўловлари шартнома бўйича суғурта муддати бошланган кундан бошлаб камида 12 ойдан кейин амалга оширилган тақдирда, суғурта шартномаси амал қиладиган ҳар бир йил учун имтиёз қўлланади. Шартнома муддатидан илгари бекор қилинганда ва суғурта қилинувчига суғурта мукофотининг бир қисми ёки ҳаммаси қайтарилганда, суғурталовчи тўлов манбаида ЖШДСни ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиб бериши лозим бўлади;

Тадбиркорлик субъектларига нисбатан асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича импорт шартномалари юзасидан муддати ўтган дебитор қарздорлик учун, агарда асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмларни етказиб бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда 180 кундан ортиқ бўлса, молиявий жазо чоралари қўлламаслик.

Кейинги норма ижодкорлиги ишида божхона имтиёзларини тақдим этиш ва илгари тақдим этилганларни бекор қилиш тартибини қайта кўриб чиқиши керак. Хусусан, импорт қилганда ҚҚСдан имтиёз ўрнига 120 кунгача бўлган муддатга шу солиқни тўлашни кечиктиришни тақдим этиш кўзланмоқда. Шунингдек, технологик асбоб-ускуналар учун божхона имтиёзларини бериш механизми такомиллаштирилади ва оптималлаштирилади.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 46
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 37
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 130
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 151
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 53
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 127
  • Сўнгги янгиликлар
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 1
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 0
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 0
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 7
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 12
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 10
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 63
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 215
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 64
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 66
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 119
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 46
  • Бўлимлар