Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 4 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 27,66 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 8513,57 сўмга тенг бўлиб турибди.
Бу илк бор расмий курс 8500 сўмлик нуқтадан ошиши бўлди.
1 евро курси 1,18 сўмга ошиб, 9507,10 сўмни ташкил этган.
1 рубль эса 1,11 сўмга арзонлаб, 130,41 сўмга тенг бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.