«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 16:23
ЎЗO‘Z

Эксперт: Қўшилган қиймат солиғи қишлоқ хўжалиги корхоналарига фойдали

23 мая, 21:03 3 350 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эксперт: Қўшилган қиймат солиғи қишлоқ хўжалиги корхоналарига фойдали Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) табиатига кўра билвосита солиқ бўлиб, ишлаб чиқарилган маҳсулот ва кўрсатилган хизматларнинг мулк ҳуқуқини ҳар бир алмашиши жараёнида яратиладиган қўшимча қийматдан ундирилади. 2019 йил 1 январдан иқтисодиётнинг кенг жорий этилган ҚҚС тизимига ўтиши айрим вазиятда тушунарсиз ҳолатни ҳам келтириб чиқарди.

Масалан, солиқ қонунчилигида фермерларнинг ҚҚСдан озод этилиши белгиланганлиги бир қарашда маъқулдек туюлади, лекин, бундай «имтиёз» фермер хўжаликлари учун ҳам, уларнинг маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар учун ҳам унчалик фойдали эмас. Чунки фермернинг ҚҚС ҳисобламаслиги, ҚҚСни ҳисоблашнинг кетма-кетлик занжирини узилишига ҳамда аввал тўланган ҚҚС суммасини ишлаб чиқариш харажатларига қўшилиши натижасида маҳсулот таннархини ошишига олиб келади.

«Ўз навбатида маҳсулотни, масалан, пахта хом-ашёсини, уни қайта ишловчи корхоналарга ҚҚС суммасисиз сотилиши солиқ юкини пахтани тозалаш заводларига ўтишига сабаб бўлади.

Натижада пахта тозалаш корхоналари нафақат фермер ўрнига ҚҚС тўлайди, балки аввал пахта хом ашёсини етиштириш харажатларига киритилган ҚҚС устига яна ҚҚС ҳисоблашларига тўғри келади. Нархларни бундай ўсиши занжири тўқимачилик корхоналарида давом этиб, ҚҚСни тўлаш охирги истеъмолчи, яъни аҳоли зиммасига бориб тушади», — дейди Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти вакили Сергей Воронин.

Мутахассис фикрича, бу жараённи республикадаги пахта хом-ашёсини ишлаб чиқаришнинг ҳисоб-китоб маълумотлари мисолида кўриб чиқилса, тушунарли бўлади.

«Масалан, 2019 йилнинг пахта хом-ашёсини сотиб олиш учун белгиланган 4,0 млн. сўм харид нархи ичида товар-моддий бойликлар (минерал ўғитлар, ўсимликларга ҳимоя воситалари, ёқилғи-мойлаш материаллари, уруғ, механизация хизматлари ва бошқалар) сотиб олишда тўланган 365 минг сўм миқдоридаги (кирим) ҚҚС ҳам мавжуддир.

Фермернинг харажатлари, жумладан ҚҚС учун тўлов суммалар, пахта хом ашёси таннархи таркибида пахта тозалаш заводининг солиқ базасига ва кейинчалик занжир бўйича тўқимачилик ва тикувчилик корхоналар ҳамда улгуржи ва чакана савдо корхоналари солиқ базасига киритилади.

ҚҚС тўловини ишлаб чиқариш харажатларига киритилиши ва кейинчалик унинг устига яна ҚҚС ҳисобланиши, албатта, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархининг ошиши ҳисобига унинг рақобатбардошлигини пасайтиради», — дейди у.

Агар фермер ўзининг маҳсулотига ҚҚС ҳисобласа ва кирим қилинаётган ҚҚС тўлови суммасига маҳсулот сотишда ҳисобланган ҚҚС суммасини камайтирса (ҳисобга олса), унинг пахта хом-ашёсининг ишлаб чиқариш харажатлари 4,0 млн сўмдан 365 минг сўмга ёки 9,0 фоизга камаяди. Бунда пахта хом-ашёсини сотиб олиш нархлари 4,5 млн. сўмгача ошади, деб ҳисоблайди Сергей Воронин.

Маҳсулот сотиш жараёнида инобатга олинган ҚҚС ҳамда ҚҚСсиз амалга ошганда олинадиган фойда суммаси бир хил, яъни 100 минг сўм бўлгани ҳолда, фермер маҳсулотининг рентабеллик даражаси 2,6 фоиздан 2,8 фоизга ўсади.

Мутахассис фикрича, ўз ўрнида пахта тозалаш заводи, фермердан хом ашёни ҚҚС билан 3,75 млн. сўмдан харид нархда сотиб олиб, ундан 33,3 фоиз пахта толаси ишлаб чиқарилади деб ҳисобланса, пахта толасининг улгуржи сотиш нархи 14,5 млн. сўмдан 13,6 млн. сўмга, ёки 6 фоизга қисқаришига эришилади.

«Агарда мазкур омил кейинги бешта қайта ишлаш босқичларида ҳам ўз таъсирини ўтказишини ҳисобга олсак, унда якуний маҳсулот нархининг умумий камайиши энг камида 2,5 фоиз бўлади. Бу фақатгина битта омил – қишлоқ хўжалиги корхоналарига ҚҚСни жорий қилиш ҳисобига бўлади.

Шу нуқтаи назардан, фермер хўжаликлари учун ҚҚС жорий этилиши мақсадга мувофиқ бўлиб, бу қайта ишловчи корхоналарнинг рақобатбардошлигини сезиларли даражада оширади. Бунда ҚҚСни ҳисоблаш билан боғлиқ маъмурий харажатларни қисқартириш учун, ҳисоб ва ҳисоботни юритиш вазифасини бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган фермер хўжаликларини бухгалтерия ҳисобини юритувчи олдинги йилда ташкил этилган хизматлар амалга оширади», — дея қайд этган у.

Таъкидлаш лозимки, фермер хўжаликларини бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизматлар учун ҳисоб юритиш ва ҳисоботни тузиш учун махсус дастурий маҳсулот ишлаб чиқилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 37
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 124
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 148
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 53
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 125
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 87
  • Сўнгги янгиликлар
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 7
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 16
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 36
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 49
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 89
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 82
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 126
  • Бўлимлар