«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 12:37
ЎЗO‘Z

Солиқ кодексига янги модда киритилмоқда

05 мар, 13:33 6 584 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Солиқ кодексига янги модда киритилмоқда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги 474–I-сонли Қонунининг 5-моддаси қуйидаги мазмундаги 12-1-банд билан тўлдирилиши мумкин:
“12-1) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ қарзини ундириш чораларини кўриш”.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади:

65-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади:
“Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш давлат солиқ хизмати органининг даъво аризаси асосида суд тартибида амалга оширилади, бундан ушбу Кодекснинг 651-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно”;

қуйидаги мазмундаги 65-1-модда билан тўлдирилади:
“65-1-модда. Давлат солиқ хизмати органининг қарори асосида ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш

Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги қарор солиқ тўловчи солиқ қарзини ёзма тан олган ва у ундирувни унинг мол-мулкига қаратиш ҳақида огоҳлантирилган тақдирда давлат солиқ хизмати органи томонидан қабул қилиниши мумкин.

Солиқ қарзини ёзма тан олиш электрон рақамли имзо билан тасдиқланадиган электрон ҳужжат шаклида тақдим қилиниши мумкин.
Давлат солиқ хизмати органининг ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги қарорида қуйидагилар кўрсатилади:
1) қарор қабул қилган давлат солиқ хизмати органининг номи;
2) қарор қабул қилинган сана ва унинг рақами;
3) юридик шахснинг тўлиқ номи, якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, паспорт маълумотлари (серия, рақами ва паспорт берилган сана);
4) солиқ тўловчининг жойлашган жойи (почта манзили), банк реквизитлари ва идентификация рақами;
5) ҳар бир солиқ ёки мажбурий тўлов тури бўйича қарздорлик миқдори, шунингдек тегишли қарздорлик ўтказилиши лозим бўлган Давлат бюджетининг ғазначилик ҳисоби реквизитлари кўрсатилган солиқ қарзининг суммаси;
6) қарорнинг кучга кириш санаси;
7) қарор устидан шикоят қилиш муддати ва тартиби.

Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги қарор давлат солиқ хизмати органининг раҳбарлари томонидан имзоланади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.

Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги давлат солиқ хизмати органи қарорининг нусхаси у чиқарилган кундан икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда солиқ тўловчига тилхат олиб топширилади ёки топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади.

Давлат солиқ хизмати органи қарори унинг нусхаси солиқ тўловчига топширилган кундан эътиборан ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.

Давлат солиқ хизмати органининг қарори кучга киргандан сўнг уч кундан кечиктирмай мажбурий ижро қилиш учун давлат ижрочисига юборилади.
Давлат солиқ хизмати органининг қарори давлат ижрочисига давлат солиқ хизмати органи раҳбарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат шаклида ахборот тизими орқали юборилиши мумкин.

Давлат солиқ хизмати органининг қарорига қуйидагилар илова қилиниши шарт:
1) ушбу Кодекс 60-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган тартибда солиқ тўловчига талабнома топширилганлиги (юборилганлиги) далили илова қилинган солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома нусхаси;
2) солиқ қарздорлиги суммасини тан олганлиги ҳақидаги солиқ тўловчининг хати нусхаси;
3) давлат солиқ хизмати органи қарорининг нусхаси солиқ тўловчига топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Давлат солиқ хизмати органининг қарори асосида ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ижрочилари томонидан амалга оширилади.

Солиқ қарзини ундириш учун давлат ижрочилари томонидан солиқ тўловчиларнинг банк ҳисобварақларига инкассо топшириқномалари қўйилаётганда давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ қарзининг шунга ўхшаш суммасига қўйилган инкассо топшириқномаларининг ижроси бекор қилинади”.

123-модданинг учинчи қисми “шу жумладан, қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундиришни,” деган сўзлардан кейин “ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратишни,” деган сўзлар билан тўлдирилади.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ–461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 135-моддасининг 1-банди чиқариб ташланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 67
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 38
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 130
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 151
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 53
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 128
  • Сўнгги янгиликлар
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 17
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 9
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 46
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 28
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 30
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 26
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 49
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 60
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 139
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 192
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 88
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 48
  • Бўлимлар