«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 00:29
ЎЗO‘Z

2019 йилда жаҳон иқтисодиёти учун 10 та асосий хатар маълум қилинди

28 фев, 07:30 5 890 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2019 йилда жаҳон иқтисодиёти учун 10 та асосий хатар маълум қилинди Британиянинг The Economist журнали экспертлари 2019 йилда глобал иқтисодиёт учун асосий хатарларни маълум қилишди, рейтинг журнал сайтида жойлаштирилди.
Экспертларнинг фикрича, халқаро иқтисодиёт истиқболлари ёмонлашмоқда. Иқтисодий ўсиш 2018 йилда 2,9% дан 2019 йилда 2,8% га ва 2020 йилда 2,6% гача камайиши кутилмоқда.

Савдо урушлари
Журнал экспертлари фикрича, АҚШ ва Хитой ўртасидаги можаронинг кенг кўламли савдо урушига айланиб кетиши жаҳон иқтисодиётига жиддий таҳдид бўлади. The Economist мутахассислари билдиришича, бундай якун хавфи ўртача даражада. Уларнинг таъкидлашича, бундай якунни амалга ошириш ўта жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Ҳозирги вақтда Пекин ва Вашингтон музокаралар олиб бормоқда, улар вазият ёмонлашишидан қочиш мумкин бўлган савдо битимини тузишига умид бор. Шунга қарамай, бундай сулҳ вақтинчалик бўлиши мумкин, сабаби ХХР АҚШнинг барча талабларини бажармайди. The Economist экспертлари фикрича, бундай зиддиятлар глобал савдода ҳажмлар пасайишига олиб келади, инфляция, истеъмолчилар хулқ-атвори, бизнес ва иқтисодий ўсишга сезиларли таъсир кўрсатади.

Шунингдек, асосий хатарлар топ-3лигига корпоратив қарзлар ва ривожланаётган мамлакатлар иқтисодидаги катта инқироз туфайли юзага келадиган АҚШ рецессияси кирди. Ҳисобот тузувчиларининг таъкидлашича, дунёда савдо уруши билан бирга технологик савдо уруши ҳам бошланиши мумкин.

Хитойда давомий инқирознинг бошланиши
The Economist фикрича, ХХР иқтисодиётининг қулаши эҳтимоли (2018 йилда ЯИМ, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 28 йил ичидаги энг ёмон натижани кўрсатган ҳолда 6,6 фоизга ўсди) жуда камдир. Бироқ, Хитой ҳукумати, АҚШ билан савдо можаросида иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш чораларини кўриб, хатога йўл қўйиши мумкин. The Economist’нинг билдиришича, ЯИМ 230 фоизидан ошиқ бўлган, мамлакат ички кредитлар ҳажми Хитойнинг энг заиф нуқтаси саналади.

«Хитой ва бошқа ривожланаётган бозорлардаги талабга нисбатан ғарб ишлаб чиқарувчилари ҳамда ретейлерлари қарамлиги ўсиб бораётганини ҳисобга олсак, Хитойда [иқтисодий] ўсишнинг пасайиши жиддий глобал оқибатларга эга бўлади - бу ўтган ўн йилликлардагидан кўра анча катта», - дейилади ҳисоботда.

Ҳисоботда кўриб чиқилган яна бир масала - нефть нархларининг кескин сакраши ва Италиядаги банк инқирози.

Бундан ташқари, жаҳон иқтисодиётига «қаттиқ Брексит» Корея ярим оролидаги ҳарбий қарама-қаршилик, ҳудудий даъволар бўйича ҳарбий ҳаракатлар ва катта киберҳужумлар таҳдид қилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 36
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 121
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 71
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 41
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 133
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 152
  • Сўнгги янгиликлар
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 0
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 4
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 12
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 44
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 41
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 9
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 41
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 32
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 32
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 71
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 46
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 234
  • Бўлимлар