«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 07:12
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда валюта операцияларини тартибга солиш соддалаштирилади

13 фев, 11:50 4 808 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда валюта операцияларини тартибга солиш соддалаштирилади Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Дастурга кўра, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси янги таҳрирда ишлаб чиқилади. Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:
- соҳага оид қонуности ҳужжатларни инвентаризациядан ўтказиш, ҳаволаки нормаларни максимал даражада қисқартирган ҳолда валюта операцияларини амалга оширишга оид барча жиҳатларни тартибга солиш;
- халқаро тажрибани чуқур ўрганиш асосида ва тадбиркорлар эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, валюта операцияларини тартибга солишни соддалаштириш;
- жисмоний ва юридик шахсларнинг ўз валюта маблағидан эркин фойдаланиш ҳуқуқининг кафолатини мустаҳкамлаш;
- мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, капитал ҳаракати билан боғлиқ операцияларни тартибга солиш;
- валюта бозори фаолиятини янада такомиллаштириш ва эркинлаштириш;
- норезидентларнинг Ўзбекистон Республикасида фаолият юритиши натижасида олинган маблағларини чет эл валютасига айирбошлаш амалиётини янада соддалаштириш.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича масъул ижрочи - Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги. Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати - 2019 йил 1 март, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати - 2019 йил 1 апрель.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 140
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 52
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 119
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 84
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 199
  • Евроиттифоқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди 27 апр, 16:27 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 1
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 0
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 45
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 22
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 40
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 40
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 72
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 59
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 49
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 172
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 37
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 154
  • Бўлимлар