«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 11:21
ЎЗO‘Z

​Зафар Ҳошимов: "Энг идеал солиқ – истеъмол солиғи​"

14 янв, 17:35 3 858 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
​Зафар Ҳошимов: "Энг идеал солиқ – истеъмол солиғи​" Зафар Ҳошимов солиқ ислоҳотлари ташаббускорларини қўллаб-қувватлаганини маълум қилиб, ислоҳотнинг ижобий ва салбий «кайфияти»га тўхталиб ўтди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

Чилонзор тумани давлат солиқ инспекцияси мутасаддилари томонидан ташкил этилган ноформал учрашув давомида тадбиркор ва бухгалтерларга солиқ соҳасида жорий этилган янги тизим – қўшилган қиймат солиғи ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, учрашув давомида долзарб саволлар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда иштирок этган Korzinka супермаркетлари тармоғи раҳбари Зафар Ҳошимов «амалда бўлган солиқ тизими, иқтисодий нуқтаи назардан, боши берк ва нотўғри» бўлгани ҳақида гапирди.

«Айрим фактлар билан ўртоқлашсам, масалан, меҳнатдан олинадиган солиқ, шаксиз, мантиқсизлик эди. Иқтисодиётнинг хусусий сектори ишчиларини яширишга уринган ё «кулранг» схемада маош тўлаган. Агар маошларни ошириб, «оқ» йўл билан буни амалга оширмоқчи бўлсангиз, кичик корхоналар 15, йирик корхоналар 25 фоиз этиб белгиланган солиқ ставкаси бўйича, бундан ташқари пенсия жамғармасига 8 фоиз меҳнатдан солиқ тўлаш зарурлиги бунга йўл қўймаган. Охир-оқибат ишчи қўлига қоғоздаги рақамнинг ярми бориб тегарди», – дейди тадбиркор.

Тармоқ асосчисининг айтишича, энг идеал солиқ – истеъмол солиғи.

«АҚШда ҳам тизим аста мана шу йўналишга ўтмоқда. Лекин уни жорий этиш жуда қийин. Сингапур эса тезкорлик билан истеъмолдан олинадиган солиқ тизимини ўзида жорий этмоқда. Мамлакатда корпоратив солиқлар, корхоналар тўлайдиган солиқлар камайиб бормоқда ва улар савдода олинадиган солиққа айланмоқда. Харидор дўконда сотиб олган товари учун солиқ тўлайди. Унга қадар, барча ишлаб чиқарувчи корхоналар солиқ тўламайди.

Масалан, меҳмонхона эҳтиёжлари учун зарур ёстиқ, буюмлар, идишларни B2B тартибида сотиб олади. У солиқ тўламайди. Лекин мижозларга хизмат кўрсатишда ана шу солиқларни кўрсатиб, истеъмол солиғини бюджетга тўлайди. Шунингдек, даромаддан солиқ олиш тартиби мавжуд», – дейди Ҳошимов.

Ўзбекистонда ҳам онлайн касса аппаратлар барча савдо пунктларида ташкил этилса, жамият ҳам мана шундай солиқ олиш тартибини жорий этишга тайёр бўлиб боради, деб ҳисоблайди Ҳошимов. Ҳозирги шароит билан, барча харидларни мониторинг қилиш имконияти, деярли, йўқ. Шунинг учун, тадбиркорлар орасида тузилган ҚҚС занжири адолатли солиқ тўлаш имкониятини беради. У ҳолда давлат барча харид ва ишлаб чиқариш жараёнини кузатиб туришга мажбур эмас, тадбиркорларнинг ўзи ҚҚС занжирида бўлишни истайди.

Учрашувда бухгалтерлар ҚҚС ҳисоблаш, аввалги тизим муносабатларига оид бошқа саволлар билан солиқчиларга юзланди ва муҳокама шу тарзда давом этди.

Маълумот учун, қўшилган қиймат солиғи – ҳар бир ишлаб чиқариш босқичида ва реализация жараёнида ундириладиган кўп қиррали билвосита солиқдир. Бу солиқ оборот солиғидан фарқли равишда фақат қўшилган қийматдан ундирилади. Оборот солиғи эса бир маротаба умумий оборотдан, муомала жараёнининг ҳар бир босқичидан олинар эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 35
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 121
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 148
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 53
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 125
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 87
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 4
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 33
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 75
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 44
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 44
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 159
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 66
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 74
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 144
  • Бўлимлар