«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 04:38
ЎЗO‘Z

Солиқларни тўлаш муддатини бузганлик учун пеня миқдори оширилади

26 дек, 11:41 4 261 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Солиқларни тўлаш муддатини бузганлик учун пеня миқдори оширилади 2019 йилдан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддатларини бузганлик учун пеня миқдори оширилади. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда айтилади.

Қонун билан Солиқ кодексининг 120-моддаси (Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддатларини бузиш) иккинчи хатбошисининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«тўловнинг белгиланган муддатидан кейинги кундан эътиборан муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун, тўлов куни ҳам шунга киради, 0,045 фоиз миқдорида пеня ҳисоблашга сабаб бўлади, агар пеняни ҳисоблаш солиқ текшируви натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилса, – 0,06 фоиз миқдорида пеня ҳисоблашга сабаб бўлади».

Бугунги кунда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлов муддатларини бузганлик учун пеня миқдори, тўлиқ тўланмаган солиқ суммасини ким аниқлаганидан қатъи назар, ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,033%ни ташкил этади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 28
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 120
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 148
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 52
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 125
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 87
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 61
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 29
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 10
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 16
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 128
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 62
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 45
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 148
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 149
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 52
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 85
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 85
  • Бўлимлар