«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 04:51
ЎЗO‘Z

2019 йил 1 январдан бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ бекор қилинди

25 дек, 13:44 6 215 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2019 йил 1 январдан бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ бекор қилинди Солиқ кодексига киритилган ўзгартишларга мувофиқ, бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар бекор қилинди. Бунда бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ акциз солиғи объектига киритилди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар қилди.

Солиқ имтиёзлари алоҳида ҳолларда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида ҳам назарда тутилиши мумкин. Илгари имтиёзлар фақат Солиқ кодексида, қонунларда ҳамда Президент қарорларида белгиланган.

Эндиликда йирик солиқ тўловчилар, жойлашган еридан қатъи назар, солиқ ҳисоботини Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига тақдим этади. Илгари солиқ ҳисоботи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларига тақдим этилган.

Солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган суммани бошқа турдаги солиқлар бўйича қарзни узиш ҳисобига, бошқа турдаги солиқлар бўйича пеня ва жарималарни узиш ҳисобига ёки бошқа турдаги солиқлар бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ўтказиш Молия вазирлиги ғазначилиги томонидан амалга оширилади. Илгари ушбу ҳаракат тегишли молия органлари томонидан амалга оширилган.

Қонун 2019 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 71
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 148
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 52
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 124
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 86
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 200
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 64
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 73
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 126
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 35
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 56
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 131
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 194
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 120
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 28
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 36
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 105
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 151
  • Бўлимлар