«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 07:27
ЎЗO‘Z

Сенат 2019 йилги Давлат бюджетини тасдиқлади

13 дек, 20:54 4 576 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сенат 2019 йилги Давлат бюджетини тасдиқлади Сенат ялпи мажлисда 2019 йилги Ўзбекистон давлат бюджетини тасдиқлади. Даромадларнинг 102,6 трлн сўм, харажатларнинг эса 107,1 трлн сўм бўлиши прогноз қилинмоқда.

Олий Мажлис Сенати пайшанба куни 17-ялпи мажлисда 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини тасдиқлади, дея хабар қилди «Газета.uz». Сенаторлар олдида бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров сўзга чиқди.

2019 йилда Давлат бюджети даромадлари 102,6 трлн сўм миқдорида прогноз қилинмоқда, бу эса 2018 йилга нисбатан 38% ўсишни англатади. Давлат бюджети харажатлари эса 107,1 трлн сўмни (+36,4%) ташкил этади.

Ижтимоий соҳага Давлат бюджетидан сарфланадиган харажатлар 57,8 трлн сўмдан ортиқни ёки барча харажатларнинг 54 фоизини ташкил этади (+34,4%). Бунда таълимга сарфланадиган харажатлар аввалги йилга нисбатан 25,5 фоизга ошади ва 28,4 трлн сўмни ёки барча харажатларнинг 49 фоизини ташкил этади.

Соғлиқни сақлашга сарфланадиган харажатлар 2018 йилга нисбатан 30,5 фоизга ошади ва 12,1 трлн сўмни ёки барча харажатларнинг 11,3 фоизини ташкил этади. Ижтимоий нафақалар, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва компенсациялар тўлаш учун сарфланадиган харажатлар 5,2 трлн сўмни ташкил этади (+61,8%).

«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастурлари доирасида молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан 478 та аҳоли пунктида яшаш шароитларини яхшилашга 6,3 трлн сўм йўналтирилади. 2019 йилда Давлат бюджети тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 1,1% миқдорида бўлиши прогноз қилинмоқда.

Кейинги йилда иш ҳақи, пенсиялар, ижтимоий тўловлар ва стипендияларни ҳар ярим йилда аввалги йилдаги инфляция даражасидан паст бўлмаган миқдорда ошириш таклиф этилди. 2019 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий нафақалар миқдорларини мутлақ суммада белгилаш назарда тутилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 77
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 148
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 52
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 124
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 86
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 201
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 106
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 118
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 182
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 52
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 78
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 154
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 237
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 140
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 30
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 45
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 122
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 173
  • Бўлимлар