«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 06:42
ЎЗO‘Z

Марказий банк монетар сиёсатнинг келгуси уч йилга мўлжалланган асосий йўналишларини ишлаб чиқди

04 дек, 09:48 3 990 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий банк монетар сиёсатнинг келгуси уч йилга мўлжалланган асосий йўналишларини ишлаб чиқди Марказий банк расмий сайтида 2019–2021 йилларга мўлжалланган монетар сиёсатнинг асосий йўналишлари жойлаштирилди. Унда ўрта муддатли истиқболда пул-кредит сиёсатининг мақсад ва тамойиллари, 2018 йилда пул-кредит соҳасида амалга оширилган ишлар таҳлили ва йил якуни бўйича кутилаётган натижалар, 2019–2021 йилларда макроиқтисодий ривожланиш сценарийлари ва пул-кредит шароитлари, пул-кредит сиёсати инструментларини ривожлантириш ва уларни қўллаш шароитлари баён этилган.

Ҳужжатда ёзилишича, ўрта муддатли истиқболда пул-кредит соҳасида қарорлар қабул қилишда Марказий банк жорий иқтисодий шарт-шароитлар таҳлили ва макроиқтисодий прогнозларга асосланади.

2019 йилдан бошлаб Марказий банк фаолиятига макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлашнинг замонавий тизими (FPAS) жорий этила бошлайди. Прогнозларни шакллантиришда макроиқтисодий ривожланишнинг ташқи ва ички омиллари, мамлакатимизда келгусида амалга оширилиши кўзда тутилаётган чоралар инобатга олинади.

Шунингдек, Марказий банк томонидан кўриладиган чораларда юзага келган қўшимча ликвидлиликни тартибга солиш ва унинг таъсирини мувозанатлаштириш масалалари ҳам ўз аксини топади.

Айтилишича, келгуси йилдан бошлаб давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш мақсадида "бюджет қоидалари" ва "йиғма бюджет" ҳамда фискал чекловларни белгилаш назарда тутилмоқда.

Баён этилишича, ўрта муддатли истиқболда давлат корхоналари ислоҳотларини асосий тармоқ корхоналари, жумладан, энергетика, нефть-газ саноати, кимё саноати, ҳаво йўллари, темир йўллари, донни қайта ишлаш ва пахта саноати каби соҳаларда амалга ошириш режалаштирилмоқда. Ушбу ислоҳотлар доирасида корпоратив бошқарувнинг замонавий тизимини татбиқ этиш, назорат функцияларини ихтисослашган давлат идораларига ўтказиш, шунингдек, рақобатни чекловчи тартибга солувчи қоидаларни бекор қилиш каби чоралар амалга оширилади.

Келгусида ички валюта бозоридаги турли хил спекулятив омилларнинг миллий валюта алмашув курси динамикасига таъсирини камайтириш мақсадида Марказий банк иқтисодиётда долларлашув ҳажмини камайтириш ва сўм алмашув курсининг эркин бозор шароитида талаб ва таклиф доирасида шаклланишини сақлаб қолиш бўйича зарурий чора-тадбирлар кўришни давом эттириб, миллий валютадаги активларнинг жозибадорлигини сақлаб қолиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратади.

Шунингдек, ўрта муддатли истиқболда ички нархлар ва алмашув курси орасидаги боғлиқликни пасайтириш бўйича ҳукуматга таклифлар киритиб борилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 133
  • Евроиттифоқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди 27 апр, 16:27 48
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 124
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 127
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 101
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 168
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 0
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 55
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 159
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 56
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 42
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 73
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 119
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 110
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 161
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 161
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 135
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 491
  • Бўлимлар