«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 09:33
ЎЗO‘Z

Доллар курси яна ошмоқда – бу сафар 13 сўмга

03 ноя, 20:00 4 052 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Доллар курси яна ошмоқда – бу сафар 13 сўмга АҚШ доллари расмий курсининг ошиши давом этмоқда. Душанба куни Марказий банк расмий курси 13 сўмга ошиб, 1 АҚШ доллари 8250 сўмни ташкил этиши тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда валюта биржасида охирги ҳафтада бўлиб ўтган савдо якунлари далолат беради.

Валюта биржасида доллар курси бир ҳафтада 22 сўмга ошган. Ҳафта давомида биржада доллар савдоси ҳажми 373 млн АҚШ долларни ташкил этган. Октябрь ойида умумий савдо ҳажми эса қарийб 2 млрд АҚШ долларига етган.

Расмий доллар курси қарийб 3 ой давомида мунтазам ошиб келмоқда. Август ойи бошида жорий йилнинг энг паст доллар курси қайд этилган эди – 7783 сўм. Ҳозирга келиб доллар 467 сўмга, яъни 6 фоизга қимматлади. Лекин йил бошидан ҳисобланса, доллар курси 10 ойда 1,5 фоиз ошгани маълум бўлади. Бунга сабаб, августга қадар долларнинг қарийб олти ой давомида арзонлашиб борганидир.

Олдинроқ Turon24 долларнинг Ўзбекистонда ошиш сабабларини таҳлил қилган эди. Марказий банкнинг ўтказган сўровномаларига кўра, йил охирига келиб АҚШ доллари курси 8300 сўмга етиши мумкин.

Тижорат банкларидаги доллар айирбошлаш курслари охирги икки ҳафта давомида ўзгармаяпти. Деярли барча банклар АҚШ долларини 8220 сўмдан сотиб олмоқда. Конверсион картага сотиш курси эса кўпчилик банкларда 8300 сўмни ташкил этади. Тахминларга кўра, кейинги ҳафтада тижорат банклари ҳам расмий курс орқасидан долларнинг сотиш ва сотиб олиш курсини оширади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 83
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 148
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 52
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 124
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 86
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 201
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 162
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 169
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 260
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 78
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 107
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 176
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 289
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 38
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 53
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Бўлимлар