«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 08:26
ЎЗO‘Z

“Фаровонлик” лотереясини ўтказган “Агробанк” сайти одатий тартибда ишламоқда

27 дек, 17:17 12 047 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Фаровонлик” лотереясини ўтказган “Агробанк” сайти одатий тартибда ишламоқда “Фаровонлик” (“Farovonlik”) пул-буюм ютуқли, тиражли лотереясини ташкил этган “Агробанк” акциядорлик тижорат банки одатий тартибда ишламоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Фаровонлик” лотереясининг ютуқлар тиражи ўйналадиган дастлабки кун – 26 декабрда банк сайти ишламай қолганди. Хабар беришларича, лотерея тиражи 27 декабрь ҳам ўйналмоқда.

Лотерея иштирокчилари ўз чипталарига ютуқ чиққан-чиқмаганлигини банк сайтидаги махсус саҳифада чипта рақами, разряди ва сериясини кўрсатган ҳолда текшириб олишлари мумкин.

Шунингдек, ютуқлар тиражининг расмий жадвали “Қишлоқ ҳаёти”, “Халқ сўзи” ва “Правда Востока” газеталарида ҳам эълон қилинади.

Маълумот учун, “Фаровонлик” лотереяси совринлар қаторидан 10 донадан Malibu, Captiva ҳамда Cobalt русумли — жами 30та автомобиль, бешта ТТЗ-80-10 транспорт трактори ва бешта ТТЗ-80-11 чопиқ трактори, 700 дона Roison телевизори, 1025та Panda телевизори (Foton ОАЖ), 625тадан Roison газ плитаси, музлаткичи ва кондиционери, 625та Candy кир ювиш машинаси ўрин олган.

Шунингдек, ҳар бирида 1 миллион сўмдан зиёд пул мукофоти қўйилган 1 миллион 118 мингта лотерея чиптаси ҳам ўйналади.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қирғизистон Ўзбекистонга 2,5 млн литр бензин етказди 18 мая, 00:15 126
  • Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон бўйича ҳисоботини эълон қилди 15 мая, 18:22 131
  • Ўзбекистон дунё бўйича иккинчи ой энг кўп олтин сотган давлат бўлди 11 мая, 20:28 187
  • Доллар курси яна «сакради» 07 мая, 18:02 209
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 79
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 148
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украинанинг Харьков вилоятидан 10 минг нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди 19 мая, 00:50 78
  • Гутерриш: Яқин Шарқ фақат Фаластин давлати тузилгандан кейин тинчланади 19 мая, 00:32 61
  • Бишкекда юз берган тартибсизликларда 29 киши яраланди, 10 киши ҳибсга олинди 19 мая, 00:26 221
  • Хитойда болаларнинг экранга қараш вақти чеклангани уларнинг ҳаракатсизлигини камайтиргани аниқланди 18 мая, 23:23 25
  • Владимир Путин ҳарбий раҳбариятни нега алмаштирди? 18 мая, 22:56 224
  • Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди 18 мая, 22:30 49
  • Афғонистоннинг Ғор вилоятида юз берган сув тошқинлари оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди 18 мая, 22:05 56
  • Суперлига. “Олимпик” сафарда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дурангга имзо чекди 18 мая, 21:54 102
  • Украина АҚШдан Россия ҳудудига зарба беришда ёрдам сўради 18 мая, 21:00 186
  • Россия кучлари Харьков вилоятининг Старица ҳудудини эгаллади 18 мая, 20:33 237
  • Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди 18 мая, 20:10 84
  • Роберт Де Ниро бир ёшли қизи ҳақида: “Мени шартсиз яхши кўрадиган ягона инсон” 18 мая, 19:43 111
  • Бўлимлар