«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 13:03
ЎЗO‘Z

Алоқабанк нақд шаклда микроқарз ажратишни йўлга қўйди

10 июл, 20:45 6 943 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алоқабанк нақд шаклда микроқарз ажратишни йўлга қўйди Алоқабанк нақд ва нақдсиз шаклда микроқарз ажратиш хизматини жорий қилди. Эндиликда банк филиаллари орқали 6 ойгача имтиёзли давр билан нақд пулда ёки Алоқабанк томонидан эмиссия қилинган пластик картага ўтказиб бериш орқали микроқарзни расмийлаштириш мумкин.

Муддати: 3 йилгача (имтиёзли давр 6 ойгача).

Кредит ажратиш шакли: Нақд пулда ёки АТ “Алоқабанк” томонидан эмиссия қилинган пластик картага ўтказиб бериш орқали.

Фоизи:
Нақд пулда – йиллик 35%, Пластик карта орқали – йиллик 30%.

Миқдори:

Нақд пулда – микроқарз бўйича максимал ойлик тўлов (асосий қарз тўловлари ва фоиз тўловлари йиғиндиси) қарз олувчининг ўртача ойлик иш ҳақининг 60 фоизидан ошмаган миқдорда (ёки ўртача ойлик иш ҳақининг 9,6 баробари), лекин энг кам иш ҳақининг 100 баробаридан ошмаган суммада.

Пластик карта орқали – микроқарз бўйича максимал ойлик тўлов (асосий қарз тўловлари ва фоиз тўловлари йиғиндиси) қарз олувчининг ўртача ойлик иш ҳақининг 60 фоизидан ошмаган миқдорда (ёки ўртача ойлик иш ҳақининг 10,3 баробари), лекин энг кам иш ҳақининг 100 баробаридан ошмаган суммада.

Қарз олувчининг номида кредит мавжуд бўлиб, улар бўйича ойлик тўлов (асосий қарз ва фоизлар бўйича) унинг ўртача ойлик даромадининг 50 фоизидан ортиғини ташкил қилган тақдирда, микроқарз ажратилмайди.

Тақдим қилинадиган ҳужжатлар:
- микроқарз олиш учун ариза-буюртманома;
- қарз олувчининг паспорт нусхаси,
- яшаш жойидан маълумотнома;
- охирги 12 ой учун даромадлар суммаси кўрсатилган маълумотнома (маълумотномада лавозими кўрсатилган бўлиши лозим);
- қарз олувчининг СТИР ва жамғариб бориладиган пенция дафтарчаси нусхалари;
- кредит таъминоти билан боғлиқ ҳужжатлар.

Кредит таъминоти сифатида қуйидагилардан бирини тақдим қилиш мумкин:
- учинчи шахс кафиллиги;
- ликвидли мол-мулк гарови.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 119
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 111
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 96
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 162
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 126
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 0
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 0
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 7
  • АҚШда бензин ва пропан олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб, ёниб кетди 27 апр, 11:21 12
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 29
  • Лапорта Хавини қандай ваъдалар билан олиб қолди? 27 апр, 10:16 28
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 23
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 214
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 57
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 231
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 131
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 230
  • Бўлимлар