«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 20:49
ЎЗO‘Z

Валюта айирбошлашнинг янги тартиблари белгиланди

04 июл, 22:37 4 560 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Валюта айирбошлашнинг янги тартиблари белгиланди Марказий банк Бошқаруви қарори билан тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширишнинг янги тартиби тасдиқланди, деб хабар берди Norma.

Биринчидан
, жисмоний шахслар халқаро тўлов карталаридаги (кейинги ўринларда ХТК) маблағларни валюта айирбошлаш шохобчасидаги тўлов терминаллари, чакана амалиётлар кассалари, автоматлаштирилган банк шохобчаси ёки банкоматлар орқали нақд шаклда ечиб олишлари мумкин. Бунда жисмоний шахсга нақд маблағлар билан бирга тегишли тўлов ҳужжатлари берилади.

Бундан ташқари, автоматлаштирилган банк шохобчасида нақд хорижий валютани миллий валютага айирбошлаш, шунингдек бошқа чакана тўловларни амалга ошириш мумкин бўлади.

Иккинчидан, валюта айирбошлаш шохобчалари энди ХТКдаги маблағларни нақдлаштириш билан бир қаторда божхона чегарасида божхона тўловлари ва йиғимларини қабул қиладиган бўлишди.

Учинчидан, банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш махсус дастури жорий қилинади. Резидент жисмоний шахслар масофадан туриб махсус дастурдан фойдаланган ҳолда чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш, ХТКдан пул маблағларини муддатли депозитларга ўтказиш операцияларини амалга оширишлари мумкин бўлади. Бунинг учун дастурни компьютер, планшет, уяли телефон ёки бошқа тегишли қурилмаларга юклаб олиш ҳамда ундан фойдаланиш шартлари билан боғлиқ офертани қабул қилиш лозим.

Бунда онлайн-режимда валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш учун махсус дастуридан фойдаланиладиган тижорат банкида жисмоний шахс номига банк картаси ва ХТК очилган бўлиши лозим.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Минимал экспорт нархлари эътирозларга сабаб бўлмоқда 19 мая, 21:04 198
  • Қирғизистон Ўзбекистонга 2,5 млн литр бензин етказди 18 мая, 00:15 129
  • Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон бўйича ҳисоботини эълон қилди 15 мая, 18:22 135
  • Ўзбекистон дунё бўйича иккинчи ой энг кўп олтин сотган давлат бўлди 11 мая, 20:28 189
  • Доллар курси яна «сакради» 07 мая, 18:02 210
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 81
  • Сўнгги янгиликлар
  • Даниядаги ўзбек олими: “Ўзбекларнинг тушликка ейдиган овқати меъёридан икки баробар кўп” 20 мая, 19:45 8
  • Исроил Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг ўлимига алоқадорлигини рад этди 20 мая, 19:34 27
  • Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дори воситаларига чидамли бактериялар рўйхатини янгилади 20 мая, 19:00 4
  • Самарқандда 700 млн сўм кредит ажратиб бериш эвазига пул талаб қилган банк ходими ушланди 20 мая, 18:38 16
  • Раисийнинг ўлими Эрон олий раҳнамоси ўғлини отасининг асосий ворисига айлантирди 20 мая, 18:13 86
  • Қуёш нурининг фойдаси ва зарари: офтобда тобланиш тери саратонига сабаб бўладими? 20 мая, 17:50 19
  • Ҳаага суди прокурори Нетаняҳу ва Ҳамас етакчиларини ҳибсга олишни сўради 20 мая, 17:31 56
  • “Севги изтироби” сериалидаги Асу — Мелиса Асли Памук турмушга чиқди 20 мая, 17:00 38
  • Россиянинг Харкив вилоятини ўққа тутиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди 20 мая, 16:43 69
  • АҚШ расмийси Нетаняҳу билан учрашган вақтда Исроил Ғазога зарба берди 20 мая, 16:32 61
  • Мутахассис: қулупнайни тузли сувда чайиб истеъмол қилган яхши 20 мая, 16:27 52
  • Чегарадан яширинча олиб ўтилаётган «Макаров» тўппончаси фош қилинди 20 мая, 16:15 43
  • Бўлимлар