«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 15:48
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида Япония билан ҳамкорлик қилади

28 июн, 07:30 4 734 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида Япония билан ҳамкорлик қилади Пойтахтимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Япония ишчи гуруҳининг учинчи йиғилиши ҳамда ушбу тадбир доирасида В2В форматида кооперацион биржа бўлиб ўтди. Бу ҳақда мухбиримиз Дилшод Улуғмуродов хабар берди.

Йиғилишда томонлар аввалги йиллардаги ишчи гуруҳлар томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида белгиланган вазифалар ижроси ҳамда келгусида қилиниши лозим бўлган ишларни муҳокама этишди.

Жумладан, истиқболда қишлоқ хўжалиги экинларининг селекцияси ва уруғчилиги йўналишида табиатнинг ноқулай омиллари, турли касаллик ҳамда заракунандаларга бардошли, серҳосил навларни яратиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ресурстежамкор технологияларни амалиётга татбиқ этиш, чорвачиликда наслчилик ишларини такомиллаштириш, мевани қайта ишлаш, сақлаш бўйича энг замонавий технологияларни тармоққа жалб этиш, кадрлар тайёрлаш ва мутахассисларнинг малакасини ошириш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш каби қатор лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

Тадбир доирасида В2В доирасида ўтказилган кооперацион биржада Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Япония ташқи савдо ташкилоти (JETRO), Япониянинг “Nomura” илмий-тадқиқот инситути, “Kindos Co.Ltd”, “Kinosawa Co. Ltd”, “Fykadasyouten Co.Ltd”, “OYO Cоrporation”, “Hokkaido Intellekt Tank”, “Nissin” сингари компания ва корпорациялари билан Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги, Инновацион ривожлантириш вазирликлари, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, “Ўзбекозиқоқкатхолдинг” компанияси, “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамияти, “Ўзбекбалиқсаноат”, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлик қилиш юзасидан музокаралар ўтказишди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 119
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 114
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 96
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 162
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 126
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Сўнгги янгиликлар
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 0
  • Санкт-Петербургда аёлларни ёнғиндан қутқарган қаҳрамон ўзбек ким эди? 27 апр, 14:14 0
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 3
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 18
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 10
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 39
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 44
  • АҚШда бензин ва пропан олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб, ёниб кетди 27 апр, 11:21 40
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 54
  • Лапорта Хавини қандай ваъдалар билан олиб қолди? 27 апр, 10:16 55
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 34
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 260
  • Бўлимлар