«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 16:03
ЎЗO‘Z

Қозоғистон куздан бошлаб Ўзбекистонга бензин экспорт қилишни режалаштираяпти

27 июн, 18:58 4 065 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қозоғистон куздан бошлаб Ўзбекистонга бензин экспорт қилишни режалаштираяпти Қозоғистондан куздан бошлаб Ўзбекистонга бензин экспорт қилишни режалаштиряпти. Қолаверса, Тожикистон ва Қирғизистонга шу муддатдан бошлаб ёқилғи сотилади.

Бу ҳақида “Vласть” манбаси “КазМунайГаз” миллий компанияси бошқаруви раиси ўринбосари Данияр Тиесов маълумотига асосланиб хабар берди. Унинг айтишича, айни пайтда Қозоғистонда маълум миқдорда бензин профицити пайдо бўлган. Лекин қўшниларга етказиб бериш ҳукуматлараро битимдан сўнг бошланади. Бунга эса маълум вақт кетади. Йил охиригича Қозоғистон 300-400 минг тонна бензин экспорт қилиши мумкин.

“Бугунги кунда, агар заводларнинг ишлаб чиқариш ҳажмлари белгиланган режаларга тўғри келса, биз 1-1,2 миллион тонна бензин етказиб бера оламиз”, - дейди Тиесов.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон ўзининг юқори октанли бензинга бўлган ҳозирги эҳтиёжларини қоплагани ҳолда, бу турдаги ёқилғи импортчисидан экспортчисига айланди.

Тиесов қозоқ бензини Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон бозорида Россиядан келтириладиган муқобилига рақобатбардош эканлигини айтган.

Қозоғистондаги Павлодар ва Атирау нефтни қайта ишлаш заводлари модернизация қилиниши туфайли мамлакатнинг автомобиль ёқилғиси импортига бўлган ташқи боғлиқлиги камайган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 118
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 148
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 52
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 125
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 87
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 206
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 15
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 6
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 48
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 40
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 40
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 60
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 129
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 43
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 39
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 62
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 185
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 40
  • Бўлимлар