«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 19:28
ЎЗO‘Z

«Ўзбек валютасида бондларнинг муваффақиятли жойлаштирилиши том маънода тарихий ҳодиса»

22 июн, 08:58 4 203 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ўзбек валютасида бондларнинг муваффақиятли жойлаштирилиши том маънода тарихий ҳодиса» Кеча Лондон фонд биржасида ўзбек сўмида номиналлаштирилган Samarkand Bonds облигациялари расман сотувга қўйилди. Шу муносабат билан расмий маросим ҳам бўлиб ўтди.

“Дунё” АА ёзишича, унинг умумий ҳажми 80 миллиард сўм(10 миллион АҚШ доллари) бўлиб, қарзни узиш муддати икки йил ва йиллик ставкаси 9,5 фоизга тенг. Келиб тушган маблағлар Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни лойиҳаларини молиялаштириш учун “Ҳамкорбанк”да миллий валютада кредит линиясини очишга сарфланади.

Лондон фонд биржаси бош ижрочи директори Нихил Ратининг сўзларига кўра, мазкур воқеа нафақат Ўзбекистондаги компаниялар ривожланиши учун қўшимча молиявий ресурсларни жалб этиш имконини беради, балки ўзбек миллий валютасининг халқаро имижини оширишга туртки бўлади. Молия вазирлиги Лондон сити ишлари бўйича вазири Жон Глен ўзбек валютасида бондларни муваффақиятли жойлаштирилишини том маънода тарихий ҳодиса деб атади.

Унинг фикрича, Ўзбекистон ва биржа ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг равнақ топиши икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаради.

Ўз навбатида Ўзбекистоннинг сармоявий ва мамлакатни халқаро капитал бозорга чиқиш имкониятларига бағишланган давра суҳбати ҳам ташкил этилди. Тадбирда инвестицион банклар ва жамғармалар, халқаро молия институтлари, Британия ишбилармон ва расмий доиралари вакиллари иштирок этди.

Халқаро сармоядорлар мамлакатнинг суверен рейтинг олиш, давлат облигациялари ва корпоратив бондлар чиқариш бўйича режаларига қизиқиш билдирди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 1
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 93
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 71
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 38
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 133
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 152
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 0
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 0
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 0
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 29
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 10
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 25
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 15
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 86
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 28
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 159
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 297
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 73
  • Бўлимлар