«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 01:50
ЎЗO‘Z

Қозоғистоннинг энг йирик банки Ўзбекистонда ўз филиалини очади

23 мая, 16:26 4 734 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қозоғистоннинг энг йирик банки Ўзбекистонда ўз филиалини очади Қозоғистоннинг энг йирик банкларидан бири, Россия, Грузия, Тожикистон ва Қирғизистонда бўлинмаларга эга бўлган бўлган, Qazkom билан бирлашувдан сўнг активлари ҳажми 24 млрд долларни ташкил қиладиган Halyk Bank («Халқ банки») Тошкентда ўз филиалини ташкил этиши мумкин. Бу ҳақда Forbes-Қозоғистон нашри маълумотига асосланиб, "Халқ сўзи" хабар берди.

Ҳужжатлар тўплами тайёрланган, тартибга солувчи идоранинг мувофиқлаштириши керак, деган банк бошқаруви раиси Умут Шаяхметова журналистлар билан мулоқот чоғида.

«Halyk Group нафақат Қозоғистонда, балки МДҲ ҳудудидаги бозорда ҳам катта ўрин ва улушга эга. Биз ҳудудий миқёсда катта молиявий гуруҳни тақдим эта оламиз. Бизга Ўзбекистон бозори қизиқ. Ҳа, музокаралар олиб бордик. Биз Қозоғистон ва Ўзбекистон Миллий банкига Ўзбекистонда филиал очиш учун рухсат олишга тақдим этилувчи ҳужжатларни тўплаяпмиз», - деган Умут Шаяхметова.

Банк раҳбари Ўзбекистон бозорига қачон кириш муддатини айтмаган. Унинг қайд этишича, Halyk Bank тезроқ бу ишни амалга оширишдан манфаатдор, бироқ ҳужжатлар тўплаш жараёни ва тартибга солувчи идора билан келишиш узоқ муддатга чўзилиши мумкин.

Банк Ўзбекистон фонд биржасида операциялар амалга оширишни режалаштирмаяпти. Умуман олганда, Умут Шаяхметованинг сўзларига кўра, янги бозорга кириш катта қизиқиш уйғотмоқда. Ўзбекистоннинг янги президенти иқтисодий ислоҳотлари мева бермоқда.

«Банк Қозоғистон ишбилармонларида Ўзбекистонга сармоя киритиш бўйича катта қизиқиш борлигини кўряпти», - деди банк раиси.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 36
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 121
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 71
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 41
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 133
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 152
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 0
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 0
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 0
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 4
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 12
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 44
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 41
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 9
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 41
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 32
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 32
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 71
  • Бўлимлар