«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 01:54
ЎЗO‘Z

Фоизсиз кредит: Ўзбекистонда ислом банк иши амалга киритиладими?

17 мая, 11:25 6 720 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фоизсиз кредит: Ўзбекистонда ислом банк иши амалга киритиладими? Фото: «Xabar.uz»
Ҳужжат билан ислом банк иши ва молияси принциплари асосида татбиқ этилувчи банк-молия хизматлари тузилмаси тасдиқланиши мумкин. Шунингдек, ислом банк иши ва молияси принципларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш бўйича Комиссия тузилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг бу ҳақдаги қарор лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталига жойлашитирилди. Комиссияга қуйидаги вазифалар юкланади:

— республикада банк иши ва молия бўйича ислом принципларини татбиқ этиш учун тегишли инфратузилмани яратиш, унда фоиз (рибо) кўринишида мукофотлаш, тадбиркор билан даромад ва зарарни лойиҳадаги иштирок улушига пропорционал тарзда тақсимлаш, шунингдек, ислом молиялаштирилиши бошқа принциплари назарда тутилади;

— суғурта фаолиятини (такафул), лизинг фаолиятини (ижара), қимматли қоғозлар билан операциялар фаолияти ва ислом молияси тамойилларига асосланган бошқа операцияларни амалга ошириш бўйича ислом банк ва молия инфратузилмаси принципларини татбиқ этиш бўйича норматив-ҳуқуқий актларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш ишларини ташкил этиш;

— тегишли норматив-ҳуқуқий актлар лойиҳасини тезда кўриб чиқиш, мувофиқлаштириш ва тасдиқлашни таъминлаш мақсадида вазирликлар, идоралар, шунингдек, бошқа манфаатдор ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

— ислом банк иши ва молия принциплари асосида банк-молия хизматлардан фойдаланишнинг афзалликлари ва имкониятларини аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг ёритиш бўйича чора-тадбирларни қабул қилиш.

Белгиланишича, республикада банк иши ва молия ислом принципларини татбиқ этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича Комиссиянинг ишчи органига Молия вазирлиги томонидан ташкил этилувчи «ташаббус гуруҳи» айланади.

Шунингдек, ҳужжат билан Ислом тараққиёт банки грантини жалб этган ҳолда «Ўзбекистон Республикасида ислом банк иши ва молияси инфратузилмасини татбиқ этиш учун қонунчилик асосларини яратиш» ишчи лойиҳасини амалга ошириш белгиланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳукуматига Ислом тараққиёт банки билан мувофиқлаштирилган Ишчи лойиҳасини амалга ошириш бўйича йўл харитаси лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш учун киритиш айтилган.

Эслатиб ўтиш керак, ушбу қарор лойиҳа бўлиб, у тасдиқланиши, рад этилиши ёки ўзгартирилиши мумкин.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси 2018 йил 31 май кунига қадар давом этади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 0
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 92
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 87
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 68
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 0
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 0
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 0
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 0
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 91
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 70
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 79
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 15
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 145
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 177
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 51
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 120
  • Бўлимлар