«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 10:30
ЎЗO‘Z

Марказий банк: Асосий истеъмол маҳсулотларининг нархлари пасайишни бошлади

05 мая, 08:03 5 236 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий банк: Асосий истеъмол маҳсулотларининг нархлари пасайишни бошлади Ўзбекистонда асосий истеъмол товарларининг ўрта даражадаги нархи март ойида 0,4 фоизга камайди. Шу ўринда январь ва февраль ойларида бу кўрсаткич 0,6 фоиз ва 0,7 фоиз бўлган. Булар Марказий банкнинг 2018 йил пул-кредит сиёсати ҳақидаги ҳисоботида қайд этилган, деб хабар беради Sputnik.

Давлат статистика қўмитаси маълумотлари ва Марказий банк кузатувлари натижаларига кўра, республикада 4 ой ичида инфляция даражаси секинлашган ва барқарорлашган.

«Истеъмол нархлар индекси услуби бўйич инфляция даражаси январь (2,7 фоиз) билан солиштирилганда февраль ва март ойларида 1,1 фоизга секинлашди ва прогноз кўрсаткичлар доирасида», — дейилган ҳисоботда.

Марказий банк кузатуви асосий истеъмол товарлар гуруҳи бўйича март ойида 0,4 фоизга (январь ва февралда 0,6 фоиз ва 0,7 фоиз) камайганлигини кўрсатди.

Жорий йил биринчи чорагида иқтисодиётнинг истеъмол секторида нархлар даражаси пасайиши ва барқарорлашувининг асосий омиллари: иқтисодиётда қатъий пул-кредит шартларининг сақланиб қолиши, январь март ойларида валюта курсини 0,5 фоизда бўлиши, давлат бюджети бажарилиши, ички бозорда рақобат муҳитини яхшилаш, импорт товарларининг ҳажмини ошириш, мева-сабзавотлар импорт ҳажми кўпайиши ҳисобига амалга оширилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 60
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 38
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 130
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 151
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 53
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 127
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 0
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 2
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди 05 мая, 09:51 8
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 83
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 136
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 67
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 42
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 98
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 77
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 42
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 108
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 409
  • Бўлимлар