«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 09:34
ЎЗO‘Z

Фақат дивидендлардан фойда солиғи тўланади

29 мар, 18:27 7 281 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фақат дивидендлардан фойда солиғи тўланади Солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини бекор қилиш ва фақат мулкдорларга дивидендлар тарзида тўланадиган фойданинг бир қисмига солиқ солиш таклиф этилмоқда, деб ёзмоқда Norma.

Фойда солиғи (14%) ва дивиденд солиғи (10%) ўрнига фақат 25%лик ставкадаги дивиденд солиғи жорий этилади.

Бугунги кунда умумбелгиланган солиқларни тўловчилар ва тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадлар қисмида солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўлловчилар фойда солиғини тўлайдилар.

Қуйидагиларга фойда солиғи солинади:
• фойда, яъни жами даромад билан чегириладиган харажатлар ўртасидаги фарқ;
• тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадлар.

Демак, фойда солиғидан ташқари, дивидендларни тўлаш чоғида 10%лик ставкада дивиденд солиғи ҳам тўланар экан.

Қуйидаги ислоҳот амалга оширилади:
• бугунги кунда энг мураккабларидан бири ҳисобланган солиқ бекор қилинади;
• солиқ маъмуриятчилиги соддалаштирилади;
• дивидендлар ҳисобига ходимларга хуфия тўловлар схемалари наф келтирмайдиган қилиб қўйилади;
• мулкдорларнинг бизнесни кенгайтириши ёки янгисини очиши рағбатлантирилади.

Фойда инвестицияларга сарфланса, унга солиқ солинмайди.

Фойда солиғининг бекор қилиниши банклар ва суғурта ташкилотларига дахл этмайди. Норезидентлар учун ҳам солиқ солишнинг алоҳида тартиби таклиф этилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 83
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 148
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 52
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 124
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 86
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 201
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 162
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 169
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 260
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 78
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 107
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 176
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 289
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 38
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 53
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Бўлимлар