«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:36
ЎЗO‘Z

Эксперт: Ўзбекистонда ҳокимият алмашинуви иқтисодиётнинг жадал ривожланишига таъсир кўрсатмоқда

12 фев, 09:39 4 658 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эксперт: Ўзбекистонда ҳокимият алмашинуви иқтисодиётнинг жадал ривожланишига таъсир кўрсатмоқда Охирги икки-уч йилда Ўзбекистон иқтисодиёти Қозоғистонникига қараганда бир неча баравар тез ўсиши тахмин қилинмоқда. Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотлари ва Марказий Осиё (биринчи навбатда Қозоғистон)даги иқтисодий вазият билан боғлиқ. Мазкур фикрларни «Sputnik Kazaxstan» нашри билан интервьюда Қозоғистон Республикаси биринчи президенти фонди қошидаги жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати институти эксперти Жасилик Сабитов билдирди.

«Ўзбекистонда ҳокимият алмашинуви иқтисодий кўрсаткичларнинг икки баравар ўсишига олиб келди. Биз ҳозир Ўзбекистон айнан қай даражада яхши тараққий этаётганидан бехабармиз. Аммо унинг Қозоғистонга қараганда бир неча баравар кўпроқ ривожланаётганини тахмин қилиш мумкин. Бунинг истиқболи президент Шавкат Мирзиёев томонидан амалга ошириладиган иқтисодий либерализацияга жараёнига ҳам боғлиқ. Агар у Қозоғистонда 90-йилларда амалга оширилган ислоҳотлар каби ўзгаришлар қилса, яқин 10 йилда кўзланган мақсадга эришилади», — деган Сабитов.

Аммо унинг сўзларига кўра, «ислоҳотлар бўлмаса, Ўзбекистонда кўп нарса аввалгидек қолаверади».

«Биз битта кемадамиз. Қозоғистоннинг иқтисодий инқирози бу Ўзбекистонники ҳамдир. Юртимиздаги иқтисодий ўсиш Ўзбекистоннинг ҳам ютуғидир. Агар бир давлатда пасайиш бўлса, у албатта иккинчисига ҳам салбий таъсир этади. Қозоғистон ва Ўзбекистон ўзаро дўстлик, ҳамкорлик ва ҳар икки давлатдаги иқтисодий ривожланишдан манфаатдордир», — дея хулоса қилган Сабитов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 0
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 148
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 126
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар