«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 05:07
ЎЗO‘Z

Асли сурхондарёлик Буюк Британия фуқароси Ўзбекистонга 5 миллион доллар инвестиция киритди

04 фев, 12:20 7 353 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Асли сурхондарёлик Буюк Британия фуқароси Ўзбекистонга 5 миллион доллар инвестиция киритди Асли келиб чиқиши сурхондарёлик, Буюк Британия фуқароси бўлган тадбиркор Акбар Ашуров Ўзбекистонга инвестиция киритмоқда.

Тадбиркор ЎзАга берган интервьюсида кластер услубида пилла етиштириш, уни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ҳолда экспорт қилишга катта сармоя киритганини билдирди.

— Менинг Ватаним — Ўзбекистон. Ота юртимни севаман ва бундан албатта фахрланаман, — дейди Акбар Ашуров. — Президент Шавкат Мирзиёев чет элда бизнес қилиб юрган ватандошларни юртга қайтишга, олдинги муаммоларни унутиб, Ўзбекистонда турли корхоналар, завод ва фабрикалар қуришга чақиргани менда катта таассурот қолдирди. Ислоҳотлар бошлангани бизни албатта қувонтиради ва биз уларнинг давомли бўлишидан умидвормиз. Ўйлаб қолдим, нега ўз маблағимни юртим ривожи, унинг гуллаб-яшнаши учун йўналтирмаяпман. Мен буни қилишим керак. Шунда инвестиция киритиш учун қилган мурожаатим қўллаб-қувватланди. Тақдим этилган лойиҳалар орасида «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг ипакни қайта ишлаш корхонаси барпо этиш борасидаги таклифи менда қизиқиш уйғотди.

5 миллион долларга тенг лойиҳани амалга ошириш мақсадида Жиззах вилоятини танладим. Бизга 11,5 миллиард сўм инвестиция киритиш ва 120 иш ўрни яратиш шарти билан бир гектардан кўпроқ ер майдони нол қийматда ажратиб берилди.

Ҳозир қурилиш ишлари жадаллик билан бормоқда. Ипак етиштириш мавсуми бошлангунча, корхонамиз ишга тушади. Ипакни йигириш ускуналарини Хитойдан, мато ишлаб чиқариш жиҳозларини Европадан олиб келиш борасида шартнома тузганмиз.

Энг қизиғи, ҳали корхонамиз ишга тушмасидан бизга буюртмалар тушмоқда. Мисол учун, Эрон, Туркия, Покистон, Озарбайжон, Вьетнам каби қатор давлатлар ипак толасини харид қилиш истагини билдирмоқда. Корхона биринчи босқичда йилига 144 тонна қуруқ пиллани қайта ишлайди. Йил охирига бориб, 2 миллион долларлик маҳсулот экспорт қиламиз.

2019 йилда ипак матолар ва улардан кийим-кечаклар ишлаб чиқаришни бошлаймиз. Корхонанинг тўлиқ қувватда ишлаши 2022 йилга мўлжалланган. Унга қадар 480 доимий ва 10 мингта мавсумий иш ўрни яратилади.

Мақсадимиз пиллани қайта ишлашдан тортиб экспорт учун мато, кийим-кечак ва гилам ишлаб чиқариш жараёнигача бўлган барча босқичларни тўлиқ қамраб олишдан иборат.

Тизимда кластер ташкил этиш тажрибасини қўллаб-қувватлайман. Шу боис корхона қошида олтита инновацион қуртхона қурилади. Уларнинг атрофида 180 гектар тутзор яратиш, «смарт» технологиялар ва ноу-хауларга асосланган янгича ишлаб чиқариш услубини йўлга қўйиб, бир йилда уч марта ҳосил олинади. Ана шунда экспорт имкониятимиз янада ошади.

Ишонаманки, Ўзбекистон яқин йилларда дунёнинг ривожланган давлатлари қаторидан жой олади. Келгусида яна кўплаб лойиҳаларни молиялаштириш ниятидаман.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қирғизистон Ўзбекистонга 2,5 млн литр бензин етказди 18 мая, 00:15 125
  • Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон бўйича ҳисоботини эълон қилди 15 мая, 18:22 131
  • Ўзбекистон дунё бўйича иккинчи ой энг кўп олтин сотган давлат бўлди 11 мая, 20:28 187
  • Доллар курси яна «сакради» 07 мая, 18:02 208
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 79
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 148
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украинанинг Харьков вилоятидан 10 минг нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди 19 мая, 00:50 25
  • Гутерриш: Яқин Шарқ фақат Фаластин давлати тузилгандан кейин тинчланади 19 мая, 00:32 36
  • Бишкекда юз берган тартибсизликларда 29 киши яраланди, 10 киши ҳибсга олинди 19 мая, 00:26 91
  • Хитойда болаларнинг экранга қараш вақти чеклангани уларнинг ҳаракатсизлигини камайтиргани аниқланди 18 мая, 23:23 16
  • Владимир Путин ҳарбий раҳбариятни нега алмаштирди? 18 мая, 22:56 127
  • Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди 18 мая, 22:30 31
  • Афғонистоннинг Ғор вилоятида юз берган сув тошқинлари оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди 18 мая, 22:05 43
  • Суперлига. “Олимпик” сафарда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дурангга имзо чекди 18 мая, 21:54 70
  • Украина АҚШдан Россия ҳудудига зарба беришда ёрдам сўради 18 мая, 21:00 137
  • Россия кучлари Харьков вилоятининг Старица ҳудудини эгаллади 18 мая, 20:33 177
  • Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди 18 мая, 20:10 67
  • Роберт Де Ниро бир ёшли қизи ҳақида: “Мени шартсиз яхши кўрадиган ягона инсон” 18 мая, 19:43 89
  • Бўлимлар