«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 06:31
ЎЗO‘Z

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистоннинг энергетика соҳасига 450 млн доллар ажратади

13 дек, 22:23 5 847 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистоннинг энергетика соҳасига 450 млн доллар ажратади Осиё тараққиёт банки (ОТБ) директорлар кенгаши Толимаржон иссиқлик электр станциясида қўшимча рвишда 850–950 МВт лик энергия ишлаб чиқарувчи қурилмани ўрнатиш мақсадида 450 млн долларлик заём ажратишни маъқуллади. Бу электр энергия ишлаб чиқариш самарадорлигининг ошишига ва Ўзбекистон энергетик хавфсизлигини мустаҳкамлашга имкон беради.

“Ўзбекистон энергетика сектори ва унинг энергия ишлаб чиқарувчи қувватларини модернизациялаш мамлакатнинг иқтисодиёти ва ривожи учун муҳим роль ўйнайди. ОТБнинг кўмаги мамлакатнинг энергияга ошиб бораётган эҳтиёжларини қаноатлантиради ва энергетик сектор барқарорлигини таъминлайди”, деб айтган ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича энергетика департаменти мутахассиси Сёнг Дак.

Айни вақтда Ўзбекистон энергетика секторининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 10 фоизни ёки мамлакат экспорти ҳажмининг 25 фоизини ташкил қилади. Бироқ электр энергияга талаб мавжуд қувватларга нисбатан ошиб бормоқда ва 2020 йилга келиб 14,600 ГВт/соатга етиши кутилмоқда.

ОТБ лойиҳаси доирасида Толимаржон ИЭСни комбинациялашган циклдаги қўшимча буғ-газ турбиналарини ўрнатиш йўли билан қувватини ошириш кўзда тутилган. Бундан ташқари, қўшимча турбиналар ИЭСнинг умумий қувватини 2600 МВтгача оширишга имкон беради.

ОТБнинг молиялаштириши Ўзбекистон энергетика секторига аввалги кўмакнинг давоми ҳисобланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 46
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 37
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 130
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 151
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 53
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 127
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 0
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 6
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 11
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 10
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 63
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 214
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 64
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 65
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 118
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 46
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 106
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 97
  • Бўлимлар