«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 16:57
ЎЗO‘Z

Солиқларни Интернет орқали тўлаш мумкин

18 окт, 12:48 7 534 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Солиқларни Интернет орқали тўлаш мумкин Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 8 октябрда 2465-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда Norma.uz.

Белгиланишича, мижозларнинг имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчасида муҳр изи қўйилмаган тақдирда банклар уларнинг ҳисоб-китоб ҳужжатларини муҳр изисиз қабул қилади. Илгари муҳр изи қўйилмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари фақат якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда деҳқон хўжаликларидан қабул қилиниши мумкин эди.

Ўрнатилишича, хўжалик юритувчи субъектлар Интерактив давлат хизматлари ягона портали ва Давлат солиқ қўмитасининг расмий сайтидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон тўлов топшириқномаси билан солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни амалга ошириши мумкин.

Аниқлаштирилишича, банк тўлов талабномаси келиб тушгандан сўнг акцептлаш учун унинг нусхасини маблағларни тўловчига (унинг вакилига) кейинги иш кунидан кечиктирмай топширади, маблағларни тўловчи (унинг вакили) банкка ташриф буюрмаган ҳоллар бундан мустасно. Шунингдек аниқлаштирилишича, тўлов талабномасини маблағларни тўловчига (унинг вакилига) имзо қўйдирган ҳолда топшириш имкони бўлмаган тақдирда, банк уни у келиб тушгандан сўнг 10 иш куни (илгари – 10 кун) ўтгач маблағларни олувчининг банкига «Мижознинг келмаганлиги сабабли ижро этилмади» деб ёзилган ҳолда ижро этмасдан қайтариб юборади.

Аниқлаштирилишича, тўлов талабномаси (шу жумладан, акцептлаш қисман рад этилганда), шунингдек инкассо топшириқномасининг қолган суммаси 2-картотекага жойлаштирилганда маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк бу ҳақда 3 иш куни (илгари – 3 кун) ичида маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкни ёзма равишда хабардор қилади.

Белгиланишича, Молия вазирлиги тижорат банкларига шартнома асосида депозитга қўйилган республика бюджети маблағлари ва улар бўйича ҳисобланган фоизлари ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда, уларнинг исталган ҳисобварақларига инкассо топшириқномаларини тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Агар илгари инкассо топшириқномалари бўйича маблағларни ундириб олишни тўхтатиб қўйиш ёки чақириб олиш инкассо топшириқномасини тақдим этган орган томонидан ёки суд қарорига мувофиқ амалга оширилиши мумкин бўлган бўлса, эндиликда буни ундирувчининг аризасига кўра ҳам амалга ошириш мумкин.

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 12 октябрдаги 40-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

Сардор Жумашов тайёрлади




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 58
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 127
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 72
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 44
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 134
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 152
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 0
  • Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди 06 мая, 15:25 4
  • Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди 06 мая, 15:00 14
  • Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда 06 мая, 14:38 31
  • Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли” 06 мая, 14:14 10
  • Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди 06 мая, 13:52 64
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 31
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 17
  • Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда 06 мая, 12:40 84
  • Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди 06 мая, 12:15 94
  • Қирғизистон президенти Москвадаги 9 май парадида иштирок этади 06 мая, 11:50 69
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 363
  • Бўлимлар