«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 06:21
ЎЗO‘Z

ХВЖ: Ўзбекистон кўплаб синовларни енгишига тўғри келади

16 сен, 23:40 5 713 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ХВЖ: Ўзбекистон кўплаб синовларни енгишига тўғри келади Ўзбекистон кўплаб чақириқларни енгишига тўғри келади, бироқ ислоҳотлар самаралироқ иқтисодий тизимга ўтишга имкон беради, деб айтди Халқаро валюта жамғармасининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё давлатлари департаменти директори Жиҳад Азур.

Азур Ўзбекистонга 14-16 сентябрь кунлари ташриф буюрди. У ташрифи давомида расмий идоралар ва манфаатдор томонлар билан учрашувлар ўтказган.

Томонлар минтақавий ва жаҳон иқтисодиётида яқинда бўлиб ўтган воқеалар ҳамда Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни муҳокама қилишган.

“Мен иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйича кўрилаётган чоралар билан расмий идораларни табрикладим ва бу йўлда Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишда содиқлигимизни тасдиқладим. Биз Ўзбекистондаги иқтисодий вазият, жумладан кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар, биринчи навбатда, яқинда амалга оширилган айирбошлаш курсларини бир хиллаштириш ва валюта бозорини эркинлаштириш ҳақида фикрлар алмашдик”, деб айтган Азур.

“Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида кўпгина чақириқларни енгишига тўғри келиши мумкин, бу ислоҳотлар давлатга самаралироқ ва охир-оқибатда, кўпроқ гуллаётган иқтисодий тизимга ўтишга имкон беради. Мен шунингдек ҳукуматнинг минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш ва минтақавий савдони кенгайтиришга қаратилган сайъ-ҳаракатларини қутлайман”, деб қўшимча қилган ХВЖ вакили.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 58
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 127
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 72
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 44
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 135
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 152
  • Сўнгги янгиликлар
  • Гвардиола: Сизлар хомсемиз ўйинчилар жамоасисиз! 07 мая, 06:00 0
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 35
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 57
  • Instagram янги турдаги «Stories» ва бошқа функцияларни жорий қилди 07 мая, 00:17 20
  • Си Жинпинг Европага ташриф буюрди. Унга Путиннинг «сояси» ҳамроҳлик қилмоқда 07 мая, 00:07 169
  • Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди 06 мая, 23:45 78
  • Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди 06 мая, 23:30 52
  • Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда? 06 мая, 23:06 72
  • Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак” 06 мая, 22:44 196
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 82
  • Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди" 06 мая, 22:21 65
  • Суперлига. "Нефтчи" ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди 06 мая, 22:17 64
  • Бўлимлар