«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 03:14
ЎЗO‘Z

Марказий банк криптовалюталар бўйича баёнот билан чиқди

16 сен, 17:07 5 969 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий банк криптовалюталар бўйича баёнот билан чиқди Ҳозирги глобаллашув даврида интернет тармоғида ҳажми кундан кунга ортиб бораётган криптовалюталар билан боғлиқ операциялар халқаро ҳамжамият эътиборини кенг жалб этаётгани, шунингдек мамлакатда криптовалюталар (биткоин, эфириум, литкоин ва бошқалар) бўйича кўплаб мурожаатлар ҳамда оммавий ахборот воситаларидаги чиқишларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қуйидагиларни билдиради.

Алоҳида қайд этиш жоизки, криптовалюталардан аноним операцияларни амалга оширишда кенг фойдаланилаётганлиги оқибатида ноқонуний пул айлантириш ва фирибгарликка кенг йўл очилиб, баъзи мамлакатларда хуфиёна иқтисодиётни янада кенгайишига хизмат қилмоқда.

Шунингдек, халқаро ва давлатлараро алмашинувда криптовалюталарни тартибга солиш ва назорат қилиш имкониятларининг чегараланганлиги, жиноятчи шахс ва гуруҳлар томонидан терроризмни молиялаштириш ва бошқа жиноий хатти-ҳаракатларни амалга оширишда криптовалюталардан қулай восита сифатида фойдаланилиши хавфининг юқорилиги сабабли, дунёнинг кўпгина давлатларида уларнинг муомаласи чеклаб қўйилган.

Айниқса, расман тўлов воситаси сифатида тан олиниши натижасида криптовалюталарнинг интернет тармоқларида марказлашмаган ҳолда виртуал эмиссияси ва муомалада бўлиши давлатлар марказий банкларининг пул муомаласини назорат қилиш ва эркин монетар сиёсат юритиш имкониятларини чегаралайди.

Бундан ташқари, пулнинг барча вазифаларини бажара олмаслигини инобатга олган ҳолда, криптовалюталар анъанавий пул бирлиги бўлмасдан, реал резерв таъминотга эга бўлмаган ва қиймати тез ўзгарувчан ҳосилавий восита ҳисобланиши муносабати билан криптовалюталар қийматининг кескин пасайиб кетиши эҳтимоли мавжуд. Бу эса фуқароларда молиявий йўқотишларга олиб келиши мумкинлигини алоҳида қайд этиш зарур.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида криптовалюталардан фойдаланган ҳолда тўлов ёки бошқа операцияларни амалга ошириш кўзда тутилмаган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мутахассислари томонидан бугунги электрон иқтисодиётда жаҳон молиявий хизматлари соҳасидаги янгиликлар, қўлланилаётган технологияларни кузатиб, мунтазам равишда таҳлил қилиб борилмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, иқтисодиётнинг ҳозирги ривожланиш босқичида криптовалюталарни жорий этиш ва улар воситасида операцияларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ эмаслигини билдирган ҳолда, мазкур операцияларда аҳолининг иштирок этиши тавсия этилмайди, деб якун ясалган Марказий банкнинг баёнотида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 137
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 51
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 106
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 82
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 182
  • Евроиттифоқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди 27 апр, 16:27 56
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 49
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 11
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 36
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 40
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 58
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 31
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 246
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 64
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 65
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 74
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 115
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 28
  • Бўлимлар