«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 04:49
ЎЗO‘Z

Энди нима бўлади? Марказий банк долларнинг кескин ошиб кетишига изоҳ берди

05 сен, 12:25 7 565 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Энди нима бўлади? Марказий банк долларнинг кескин ошиб кетишига изоҳ берди Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилгани ва 1 АҚШ доллари 3889 сўм 65 тийинга кўтарилиб, 8100 сўмни, 1 евро эса 4678 сўм 60 тийинга ошиб, 9645 сўм 48 тийинни ташкил этгани, 1 Россия рубли 68 сўм 73 тийинга қимматлаб, 139 сўм 91 тийин этиб белгилангани ҳақида хабар берган эдик.

Хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматининг кескин ошиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расман ахборот берди. Унда қайд этилишича, айни пайтда валюта курсининг мувозанат даражаси ҳисоб-китобларга кўра, 1 АҚШ доллари учун 8000-8150 сўмни ташкил этмоқда. Марказий банкнинг курси доимгидек ҳар душанба куни ўтган ҳафта давомида валюта биржасида ўтказилган савдоларда қайд этилган курсларнинг ўртача қиймати даражасида белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тарқатган расмий ахборотнинг тўлиқ матнини эътгиборингизга ҳавола этамиз:

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан валюта бозорини янада либераллаштириш соҳасидаги давлат иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири – миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан курсини ўрнатишда фақатгина бозор механизмларини қўллашдан иборатдир.

2003-2017 йилларда курсни шакллантирувчи омиллар динамикасининг таҳлили асосида, шунингдек, банклар томонидан импортёр корхоналарга шартномавий курс бўйича чет эл валютасини сотишнинг синов савдолари натижаларини инобатга олган ҳолда, бугунги кунда валюта курсининг мувозанат даражаси ҳисоб-китобларга кўра, 1 АҚШ доллари учун 8000-8150 сўмни ташкил этмоқда.
Шу муносабат билан, Марказий банкнинг валюта курси 2017 йилнинг 5 сентябридан бошлаб 1 АҚШ доллари учун 8100 сўм даражасида ўрнатилмоқда.

Марказий банкнинг курси, аввалгидек, ҳар душанба куни ўтган ҳафта давомида валюта биржасида ўтказилган савдоларда қайд этилган курсларнинг ўртача қиймати даражасида белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бухгалтерия ҳисоби, статистика ҳисоботи ҳамда бошқа ҳисобот мақсадлари учун, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун ишлатилади.

Чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича банклараро савдо сессиялари Ўзбекистон Республикаси валюта биржасида ҳар куни ўтказилиб, бунда валюта курси чет эл валютасига бўлган талаб ва таклифнинг жорий нисбати асосида аниқланади ҳамда валюта биржасининг сайтида эълон қилиб борилади”.

Манба: Qalampir.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 45
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 123
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 71
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 42
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 133
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 152
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 36
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 12
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 49
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 23
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 23
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 73
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 67
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 18
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 59
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 48
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 43
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 95
  • Бўлимлар