«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 21:36
ЎЗO‘Z

«Қора бозорда» доллар нархи кескин тушиб кетмоқда

12 авг, 15:31 9 919 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Қора бозорда» доллар нархи кескин тушиб кетмоқда Тошкент йирик бозорларида долларнинг "қора бозор"даги нархи тушиб кетмоқда. Пойтахтдаги йирик бозорларда бир доллар 7600-7800 сўмдан сотиб олинмоқда ва 50-100 сўм қимматроққа сотилмоқда. Айрим ноқонуний валюта сотувчиларнинг айтишларича, мамлакатнинг айрим вилоятларида доллар нархи 7500 сўмдан ҳам тушиб кетган.

Масалан, бир доллар Тошкент шаҳрининг Юнусобод бозорида — 7600 сўм, Чорсу бозорида — 7450 сўм, Фарход бозорида — 7800 сўмга сотиб олинмоқда.

Айрим интернет фойдаланувчилари эса 7450 сўмга сотганлигини маълум қилган.

Бугунги кунда Марказий банк томонидан белгилаган доллар расмий курси эса 4126 сўм 45 тийинни ташкил этади.

Доллар нархи пасайишига конвертация очилиши, президентнинг бир неча янги қарорлари қабул қилиниши сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда.

Айрим интернет фойдаланувчилари эса доллар пасайишига ўқиш бошланиши билан боғлиқ харажатлар сабаб бўлганини билдирса, айримлар доллар нархи бир оз вақтга тушиб, кейин янада қимматлашиши мумкинлиги ҳақида фикрлар билдирилмоқда.

Пойтахтнинг айрим бозорларини айланиб кўрган мухбир валютафурушларнинг иши анча сустлашганлигини, деярли ҳеч ким доллар сотмаётганлигини кўрди. Кўпчилик балки Марказий банк конвертацияси очилади деб кутмоқда. Валютафурушлар ҳам деярли доллар сотишмаяпти, фақат доллар сотиб олиш билан овора.

Бундан ташқари, банклар томонидан жадал суратларда пойтахт кўчаларда пластик карталардан пул ечиб олиш банкоматлари ўрнатилмоқда. Банкоматларни 14 август куни ишга тушириш режалаштирилмоқда. Банкоматлардан пул ечиб олинишида ҳеч қандай комиссия олинмайди.


Манба: Sof.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 21
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 106
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 71
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 38
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 133
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 152
  • Сўнгги янгиликлар
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 0
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 0
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 1
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 5
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 4
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 44
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 11
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 21
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 125
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 26
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 62
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 33
  • Бўлимлар