«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 20:28
ЎЗO‘Z

Марказий банк валюта бозори тез орада либерализация қилинишини билдирди

09 июл, 16:08 7 799 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий банк валюта бозори тез орада либерализация қилинишини билдирди Ўзбекистон Марказий банки ҳукумат билан биргаликда мамлакат валюта бозорини либерализация қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқмоқда, деди МБ департамент директор ўринбосари Бобур Абубакиров халқаро пресс-клубда ўтган йиғилишда.

Абубакиров Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида валютани тартибга солиш, валюта курси илғор бозор механизмларини жорий қилиш кўзда тутилганлигини эслатиб ўтди.

"Бу масала бўйича Марказий банк, ҳукумат ҳамда вазирлик ва идоралар иқтисодий блоки билан ҳамкорликда тегишли ишлар амалга оширилмоқда, таҳлил қилинмоқда. Ўйлайманки, тез кунларда бу йўналишда тадбиркорлар яхши хабар эшитишади", — деди Абубакиров.

Марказий банк вакиллари шунингдек, бу йил қайта молиялаш ставкасининг йиллик 9%дан 14%га кўтарилишига ҳам изоҳ беришди.

"Ҳозирда валюта бозори либерализация ҳақида гапирмоқдамиз, валюта курсини бозор механизмлари асосида шакллантиришга ўтмоқчимиз, шу боис ставкани ошириш зарур эди", – деди МБ департамент директор ўринбосари Зафар Азимов.

У Марказий банк мамлакат истеъмол бозоридаги нархлар ва инфляцион хатарларни таҳлил қилиб боришини айтди. Унинг сўзларига кўра, агар ушбу кўрсаткичлар пасайса, қайта молиялаштириш ставкаси пасайтирилади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча айрим маҳаллий ОАВ ва интернет нашрларда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 июнда қабул қилинган 449-сон қарорига мувофиқ, "Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низомга ўзгартиришлар киритилгани хабар қилинганди.

Хабарда бундан буён биржадан ташқари валюта бозоридаги операциялар ваколатли банклар томонидан тўғридан-тўғри шартномалар асосида бозор курси бўйича амалга оширилиши билдирилган.

Маълумот учун, шу пайтга қадар Низомнинг 43-бандида "Биржадан ташқари валюта бозоридаги операциялар сўнгги банклараро савдо сессиясида хорижий валютага бўлган талаб ва таклиф асосида шаклланадиган эркин курс бўйича амалга оширилади" деб белгиланган эди.

Манба: Sof.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 21
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 106
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 71
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 38
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 133
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 152
  • Сўнгги янгиликлар
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 4
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 3
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 44
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 11
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 20
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 124
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 26
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 62
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 33
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 134
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 44
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 218
  • Бўлимлар