«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 20:08
ЎЗO‘Z

Ravon R2 (Spark) Россияда энг кўп сотилувчи автомобиллар деб тан олинди

19 апр, 20:30 6 652 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ravon R2 (Spark) Россияда энг кўп сотилувчи автомобиллар деб тан олинди "АВТОСТАТ" таҳлилий агентлиги 2017 йил январь-февраль ойлари натижаларига кўра, Россиядаги енгил автомобиллар бозорини ўрганиб чиқди. Ушбу тадқиқот "хэтчбек" кузовига эга машиналарни ўз ичига қамраб олди. Унинг натижасига кўра, бундай моделдаги энг кўп сотилувчи машиналар рейтинги тузилди.    

GM Uzbekistan компаниясининг Асакадаги заводида ишлаб чиқарилувчи Ravon R2 автомобили ушбу рейтингда 10-ўрин эгаллади деб ёзади Кун нашри. Бу машинадан Россияда кўриб чиқилган давр ичида 372 дона сотилган. Ўзбек машинаси 7-9-ўриндаги машиналардан унча ҳам ортда қолмаган. Мисол учун, 429 дона миқдорда сотилган Ford Focus 7-ўринни, 427 дона сотилган LADA Kalina 8-ўринни ва 414 дона сотилган Ford Fiesta 9-ўринни эгаллаган.

Рейтинг етакчиси LADA Granta модели бўлди. Бу машинадан кўриб чиқилган давр ичида 4189 дона сотилган. 2-ўринни Lada Xray хэтчбеки эгаллаган (3698). 3-ўрин эса 3204 дона миқдорда сотилган Renault Sandero’га насиб қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ravon R2 (Spark) 1,25 литрли B-DOHC двигатели ва янги авлоддаги автоматик трансмиссия билан жиҳозланган. Машина
комплектацияси ўз ичига яхшиланган шовқин изоляцияси, янгиланган асбоблар панели, MP3, USB, AUX ва Bluetooth функцияларига эга аудиотизимни олган. Ravon R2’нинг фаол ва пассив хавфсизлик тизимидан хавфсизлик ёстиқчалари, рулни электрон бошқариш тизими, электр ойна кўтаргичлар, антиблокировкалаш тормози ва болалар ўриндиқларини маҳкамлаш тизими жой олган.  




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 20
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 106
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 71
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 38
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 133
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 152
  • Сўнгги янгиликлар
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 4
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 3
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 44
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 11
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 20
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 124
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 26
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 62
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 33
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 134
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 44
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 218
  • Бўлимлар