«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 17:40
ЎЗO‘Z

​Марказий банк нима сабабдан долларнинг курси тез суратларда ўсаётганлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

28 мар, 15:59 11 718 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
​Марказий банк нима сабабдан долларнинг курси тез суратларда ўсаётганлиги ҳақидаги саволга жавоб берди 28 мартдан эътиборан Марказий банк хорижий валютанинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Бугундан 1 АҚШ доллари яна 46,91 сўмга ошиб, 3595,02 сўмни ташкил қилди. 1 евро 83 сўмга ошиб, 3883.95 сўмни ташкил қилди.

2 ҳафта олдин доллар ўзининг 3,5 минг сўмлик қийматни қайд этганди.

“Даракчи плюс” таҳририяти Марказий банкка расмий мурожаат қилиб, АҚШ долларнинг ўзбек сўмига нисбатан сезиларли даражада ошиб бораётганлиги сабаблари билан қизиқди. Бу ҳақда «Darakchi.uz» хабар бермоқда.

Марказий банк матбуот хизматининг жавобларида келтирилишича, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича операциялар миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан чет эл валютасига бўлган талаб ҳамда таклифнинг жорий нисбати асосида шаклланадиган алмашув курси бўйича амалга оширилади.

Бундан ташқари, биз доллар курси ўсишда давом этиш ёки етмаслиги ҳамда қанча фоизга ошиши ҳақида қизиқдик.

“Сўмнинг хорижий валюталарга нисбатан айирбошлаш курсининг келгусидаги динамикаси талаб ва таклиф, тўлов, хусусан ташқисавдо баланси, инфлациянинг мақсадли параметрлари, мамлакатлардаги иқтисодий вазиятдан келиб чиқиб – асосий савдо ҳамкорлар, жумладан уларнинг валюта курсларига қараб белгиланади”.

“Айни дамда валюта сиёсатини либерализация қилиш ҳамда босқичма-босқич бозор механизмлари асосида такомиллаштиришни тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатлар лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда”, - дея таъкидланади МБ жавобида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 78
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 70
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 38
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 133
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 151
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 0
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 0
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 0
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 2
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 10
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 75
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 138
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 43
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 26
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 36
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 15
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 78
  • Бўлимлар