«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 16:16
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда тадбиркорларни микрокредитлаш тизими соддалаштирилади

22 мар, 13:57 8 111 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда тадбиркорларни микрокредитлаш тизими соддалаштирилади 2017 йил 17 мартда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг кенг қатламини микрокредитлаш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»га қарорини имзолаган эди. Қарор шахсий меҳнат фаолиятига туртки бериш билан аҳоли бандлигини ошириш мақсадида имтиёзли кредитлар олиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилади, деб ёзади Кун.уз нашри.

Қарорга кўра, янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги ва оилавий тадбиркорлик субъектларига кредит олиш тартибини соддалаштириш кўзда тутилган. Бунда уларга энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари миқдорида кредит тақдим этиш мумкин бўлади. Кредит бадали сифатида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни қўйишга рухсат берилади.

Бундан ташқари, «Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳақида»ги қонуннинг 11-моддасига биноан, янги рўйхатдан ўтган хусусий ва оилавий тадбиркорлик субъектларига мазкур органларнинг кафолати билан энг кам ойлик иш ҳақининг 60 баравари миқдорида кредит тақдим этиш мумкин бўлади.

Янгидан рўйхатдан ўтган якка тартибдаги ва оилавий тадбиркорлик субъектлари сартарошлик, санитар-техник хизматлар, калит ясаш, оптика, соат, маиший техникаларни таъмирлаш, пайвандлаш ишлари, дизайн бўйича хизматлар, пахта ва жун тозалаш ва титиш каби ишлар учун микрокредит олганлар 2021 йил 1 январигача олти ой муддатга солиқдан озод этилади.

Агар тадбиркорлик фаолияти рўйхатга олинганидан 12 ой ичида тугатилса ёки 3 ой ва ундан кўп муддатга тўхтатилса, белгиланган солиқ ўтган давр учун тўлиқ тўланиши керак бўлади.

Қарорда аниқлик киритилишича, 47та бориш қийин бўлган туманларда имтиёзли кредит жамғармасининг кредитлари тижорат банклари томонидан якка ва оилавий тадбиркорлик субъектларига энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида берилади.

Жойлардаги давлат ҳокимият органларига тижорат банклари кредитлари ҳисобига олинаётган қорамол, қўй, эчки, қуён, қуш, балиқ, асалари уялари, мевали дарахтлар, узум кўчатлари, уруғлар, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари, маиший техникалар, асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари ва бошқа маҳсулотларни ҳеч қандай чекловларсиз етказиб бериш вазифаси юкланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 37
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 124
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 148
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 53
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 125
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 87
  • Сўнгги янгиликлар
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 7
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 16
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 36
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 49
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 89
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 82
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 126
  • Бўлимлар